RU

Последние новости

22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  0 21:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0   0 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  0 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  3 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  8 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  7 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  6

Александр Хомяков: "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин футболчиларим бугун катта босимсиз ғалаба қозонамиз деб ўйлашди" Новости

Александр Хомяков: "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин футболчиларим бугун катта босимсиз ғалаба қозонамиз деб ўйлашди"

Ўзбекистон Кубоги доирасида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугунги кўрсатган ўйинимиз учун барчадан узр сўрайман. Ўйинни ухлаб қолгандек бўлиб бошладик ва рақибга иккита голни совға қилдик. Бу эса уларга комфорт ҳолатни тақдим қилди. Иккинчи бўлимда барчасини ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Ўйлаганимизнинг барчасини амалга ошира олмадик. Ҳисобни тенглаштиргандик, афсуски, яна "ухлаб қолдик" ва гол қўйиб юбордик. Рақиблар ғалабани кўпроқ истади, улар яхши ҳимояланишди ва ўйин ритмини назорат қилиб туришди. "Сурхон" ғалабага лойиқ эди. Ўйин олдидан рақибни ўрганганимизда "Сурхон"ни бизга ноқулай рақиблигини, уларга ўзлари истагандек ўйин кўрсатмаслиги кераклигини тушунтиргандик. Акс ҳолда бизга катта муаммолар келтиришини билардик. Шундай бўлди ҳам. Яна бир бор мухлислардан узр сўрайман.

- "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоангиз хотиржамликка берилмадими?

- Биз бу ҳақда кўп гапирдик. Майдонга тушдик, ўзимизга ишондик. Бугунги ғалаба бизга қалбан сокинлик тақдим қиларди. Футболчиларим "Сурхон"ни катта босимсиз мағлуб қила оламиз деб ўйлашганди. Аммо доимо такрор ва такрор уларга "Сурхон"нинг бизга ноқулай рақиблигини ва босим катта бўлишини тушунтиргандик. Балки футболчиларим тикланишга улгурмагандир, балки мен тиғиз тақвим сабабли кўзда тутилган ротацияни тўғри амалга оширмагандирман. Олдимизда "Динамо"га қарши ўйин бор, шу боисдан айрим футболчиларимга куч тўплаб олиш учун вақт бердим. Бугун майдонга тушишни истаган, ўйнай оладиган футболчиларга имконият бердим. Бу ерда барча айб менда. Рақиб ғалабани биздан кўра кўпроқ истади.

- "Андижон"нинг асосий ҳужумчиси Ислам Машуков ҳали гол ургани йўқ. Бунга сабаб нимада?

- У юқори сифатли ҳужумчи. Балки ҳали мослашиш жараёни якунига етмагандир. Унга катта умид билдиряпмиз. Бир қанча вақт ўтиб, у голлар уради ва жамоага фойда келтиради.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика