RU

Последние новости

08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  0 08:15Расман: "Бунёдкор" хорватиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  0 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  63 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  5 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  2 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  27 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  3 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4

Александр Хомяков: "Олий лигада ҳам ишлашга тайёрман" Новости

Александр Хомяков: "Олий лигада ҳам ишлашга тайёрман"

"Машъал" клубига кичик олтин медаллар топширилгани ҳақида хабар бериб ўтдик.
Ушбу тадбирдан сўнг клуб бош мураббийи Александр Хомяковни суҳбатга чорладик.

- Ортда қолган мавсум ҳақида нима дея оласиз?
- Якунланган мавсум ҳақида нима дейишим мумкин. Биринчи лигада иштирок этиб яна олий лигага қайтдик. Вазифа бажарилди. Йигитлар ягона жамоа бўлиб бир мақсад йўлида бирлаша олди. Энди олий лигада ўйнаймиз, шу боис бу йилги натижаларни унтиш керак. Айтишадику чўққига чиқиш осон, унда қолиш эса жуда қийин деб. Бугун мана биринчи лиганинг олтин медаллари билан тақдирландик. Кейинги йил ҳам бизга медаллар тақдим этишса икки карра қувончли бўларди.

- Янги мавсум учун тайёргарлик режалари қандай?
- 12 декабрдан дастлабки тикланиш машғулотларини Янгиерда бошладик. 25 декабрга қадар ўша ерда шуғулландик. Энди байрамдан сўнг, 4 январь куни яна Янгиерда йиғилиб иккинчи йиғинни бошлаймиз. 2 февралда эса Тошкентга бориб ПФЛ кубогида иштирок этиш режада бор. Шу орқали олий лиганинг дастлабки турларига тайёргарлик кўрамиз.

- Олий лигага ташланган қуръага кўра дастлабки турни сафарда "Сўғдиёна"га қарши, иккинчи турни эса Муборакда "Бунёдкор"га қарши майдонга тушасизлар. "Машъал" учун қуръа қийин келдими?
- Менимча йўқ. Қуръа ким учун оғир келганини қараш керак, биз учунми ёки "Бунёдкор" (кулади). Мавсумни яхши бошлашга умид қиламиз. Ўша вақтда ким қандай тайёргарликка эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади.

- Бу йил биринчи лигада тўлиқ мавсумни ўтказдингиз. Навбат олий лигага, сиз бунга тайёрмисиз?
- Албатта, лигалар орасида фарқ бор. Лекин бу маъсулиятга тайёрман. Ўз кучимга, жамоамга ишонаман. Аммо жамоа муваффақиятлари фақат мураббийга боғлиқ эмас. Оддий кичик омад ёки омадсизлик ўйин тақдирига таъсир қилиши мумкин. "Машъал" кейинги йил сифатли ўйин намойиш этмоқчи.

- Жамоада яқинда туркманистонлик легионерлар кўрикда экани ҳақида хабарлар чиқди. Умуман янги футболчилар ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳозирча янги футболчилар ҳақида гапиришга эрта деб ўйлайман. Кўз остимга бир қанча футболчиларни олиб қўйганим рост. Кўп нарса январь ойидаги йиғинда аниқ бўлади.

- Туркманистонлик футболчиларнинг кейинги тақдири қандай кечади? Улар январь ойидаги йиғинда иштирок этишадими?
- Катта эхтимол билан ҳа.

- ПРО лицензиясига ўқиш клубдаги ишингизга таъсир қилмаяптими?
- Йўқ. Бу борада ёрдамчиларим бор. Уларга тўлиқ ишонаман, йўқлигимни улар билинтиришмайди.

- Марат Мифтахутдинов яқинда "Астана" клубидан қайтиб келди. Бу шахсан сиз учун яхши янгиликми?
- (ўйланиб) Бунга қайси томондан қарашга боғлиқ. Биринчи томондан олиб айтадиган бўлсак Марат Валентиновичда Қозоғистон клубида ишлаш имонияти бўлганди. УЕФА тасарруфидаги клубда ишлаш ҳам тажриба, ҳам молиявий томонлама фойдали бўларди. Иккинчи томондан эса мураббийлар штабимиз яна тўлиқ таркибда эканлигидан хурсандман.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика