RU

Последние новости

13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  0 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  0 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  1 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  30 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  1 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  0 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  13 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  7 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  19 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  23 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  4 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  124

Александр Хомяков: "Ўйинимизда инқироз юзага келган" Новости

Александр Хомяков: "Ўйинимизда инқироз юзага келган"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.
"Авваломбор мухлислардан кўрсатган ўйинимиз ва натижалар учун узр сўрайман. Биз ўзимиз истаган футболни кўрсата олмаяпмиз. Бунинг учун жамоамиз номидан ҳам узр сўрайман. Ҳозирча мухлисларимизни хурсанд эта олмаяпмиз. Жамоавий ўйин борасида муаммоларимиз бор" ,- дейди Александр Хомяков.

- Жамоа охирги ўйинларда кўрсатаётган натижаси ижобий эмас. Бу нима билан боғлиқ. Ички муҳитда аҳвол қандай ?


Ўйинимизда инқироз юзага келган. Бу қанақа инқироз мен била олмаяпман. Футболчилар ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйган. Ўйинни ташкил этишда камчиликлар ҳам етарлича бўлмоқда. Ҳар бир ўйин олдидан жамоамиз чиройли ўйин кўрсатишини истайман. Муҳими ишқибозлар олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун ҳаракат қиламиз. Сўнгги вақтларда ўйинимиз ўхшамаяпди ва кетма-кет тўрт ўйинда ғалаба қозона олмадик. Жамоага яна бироз вақт керак. Бироздан кейин бу ўзига келади деб ўйлайман.

- "Бунёдкор"га қарши ўйинда кўплаб сюрпризлар қилинди. Нега асосий таркиб аъзолари захирада қолди?


Баъзи муаммоларимиз бор эди. Ўша ўйин натижасини ўз бўйнимга оламан. "Бунёдкор" билан ўйинда ўйин фалсафамизни ўзгартиргандик. Ҳимоявий ўйин кўрсатмоқчи бўлдик лекин бу иш бермади. Шу боис олдинги чизиқ футболчиларини захирада қолдирдим. Қўшимчасига баъзи футболчилар ўйинга тайёр эмас эди. Масалан Иванов ўзини яхши ҳис eтмаётган эди. Шунга қарамай бу баҳона бўла олмайди. Таркибни қўйишда мени айбим бор. Инқироз ҳар доим ҳам давом этавермайди. Яқин орада мухлисларни хурсанд етишни бошлаймиз. Бироз сабр қилсак, ҳаммаси ўтиб кетади. Сўнгги ўйинларда кўрсатаётган натижаларимиз бизни уялтирмоқда.

 - Ўйин якунлангандан сўнг Жиямуродов Файзиевни ҳақоратлади ?

Мен у вазиятни кўрганим йўқ. Футбол бу ҳиссиётларга бой бўлади. Шахсан мени ҳеч бир футболчига эътирозим йўқ. Барча футболчи меҳнат қилди.

Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика