RU

Последние новости

09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  0 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  3 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  3 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  10 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  18 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  10 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  243 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  4 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14

Александр Хомяков: "Насаф"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман" Новости

Александр Хомяков: "Насаф"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман"

"Насаф" - "Машъал" (4:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози қатнашди.
- Ҳозир ўйин ҳақида гапиришим ҳам қийин. "Насаф"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман. Биз уларга қарши ҳеч нарса қила олмадик. Айниқса, ҳимоя чизиғимиз ўта тартибсиз ҳаракат қилди. Хатоларимиз устида ишлашда давом этамиз. Ҳимояда бу қадар хатоларга йўл қўйиш. Билмадим. Ҳозирча аниқ бир нарса деёлмайман.

- Жамоа жорий мавсумда шу кунгача сафар ўйинларда мағлубият нималигини билмай келётган эди...

- Биз "Насаф" кучли  жамоа эканлигини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Уларнинг қай тариқа ҳужум уюштиришини билардик ва шунга тайёр эдик. Биз яхши ҳимояландик. Аммо айрим вазиятларда, асосан якка курашларда биз уларган нисбатан ярим қадам секинроқ ҳаракат қилдик. Насаф сўнгги ҳафтада бир нечта учрашувларда майдонга чиқди ва биз улар иккинчи бўлимда жисмоний жиҳатдан чарчаб қолишларини кутгандик. Аммо афсуски, бунинг акси бўлди. Ҳа, биз сафарда очко йиғиш борасида "Локомотив" ва "Пахтакор"дан кейинги поғонада эдик. Аммо ҳар қандай серия ҳам вақти келиб ниҳоясига етади.

- Иккинчи даврада жамоангиз сафида ўзгаришлар кузатиладими?

- Ҳа биз хужум чизиғимизни кучайтириш учун маълум ўзгаришларни амалга ошириш ниятида эдик. Бугунги  ўйиндан кейин  ҳимоя чизиғини ҳам кучайтириш ҳақида ўйлаб кўришга тўғри келади. Тўртта гол бу жуда кўп, жуда...
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика