RU

Последние новости

09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  3 03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  20 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  33 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3

Александр Хомяков: "Май ойи биз учун омадсиз бўлди. Ўзбекистон кубогида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз" Новости

Александр Хомяков: "Май ойи биз учун омадсиз бўлди. Ўзбекистон кубогида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"

"Андижон" жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков жамоанинг биринчи даврада қайд этган натижалари бўйича сайтимизга интервью берди.

"Иккинчи даврага тайёргарликни бошладик. Баҳаво ва салқинроқ масканларда йиғин ўтказишни истагандик. Лекин ўйлаганларимиз амалга ошмай қолди ва Ўзбекистонда қолдик. Олдиндаги икки хафтани яхши ўтказишга ҳаракат қиламиз. Режамиздан назорат учрашувлари ҳам ўрин олган",- дейди Александр Хомяков. 

- Биринчи давра қанчалик сиз кутгандек бўлди? Натижалар, жамоанинг эгаллаб турган ўрни қониқарлими?

- Ҳар доим янада яхшироғини истаймиз. Жамоада салоҳият бор. Тўғри, стартни жуда яхши бошладик. Маълум вақт етакчилик ҳам қилдик. Кейин муаммолар бошланди, бир нечта ўйинда ғалаба қозона олганимиз йўқ. Айниқса май ойини айтган бўлардим. Бу ҳам йигитларга бир тажриба вазифасини ўтади. Айрим ўйинчиларда ёш нуқтаи назаридан эмас, футбол тарафлама қараганда тажриба кам. Мазкур омиллар ҳам таъсир қилди. "Пахтакор" билан ўйинни ҳисобга олмаганда қолган баҳсларда футболчиларга жиддий эътирозим йўқ. Бу баҳсда ғалаба қозонишни жуда истагандик. Айтганимдек керакли хулосаларни олган ҳолда ҳозирлик кўрамиз. 

- Биринчи давра ўртасида "Андижон"да пасайиш юзага келди. Ҳимояда кўп хатоларга йўл қўйилди. Иккинчи даврада бу хатолар такрорланмайдими?

- Ўйинимизда яққол пасайиш бўлди дея олмайман. Бизга қайсидир жойларда маҳорат етишмади. Техник, тактик ва руҳий томондан ўзлари учун керакли кўникмани шакллантиришади. Футболчилар бу жараёнлардан ўтиши орқали ўсишга эришишади. 

- Кўряпмизки, таркибга янги номлар жалб қилинмоқда. Улар жамоани кучайтиришига ишонасизми?

- Албатта, белгиланган чизиқларни кучайтиришимиз керак. Бу позицияларга 1-2 та футболчи оламиз, чунки юқори ўринларга курашишда давом этишимиз лозим. Очиғини айтишни истардим асосий таркибда майдонга тушган футболчиларга рақобатчи йўқ эди. Абинур ёш футболчи, келажаги порлоқ. Галиулин ўзимизда ўйнаб кетган, тажрибаси билан ёрдам беришига ишонаман.

- "Андижон" Рубин Хебайни ортга қайтаришни режа қилган ва музокара ўтказган экан. Музокаралар қандай якунланди?

- Музокара ўтказилмагани аниқ. У жамоамизга қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор эди. Лекин бизнинг стратегиямиз бошқача. Ҳозир эътиборни ёшларнинг ривожланишига қаратганмиз. Ҳужумчи етишмаётганига келсак, биринчи даврада 22 та гол урдик ва бу борада Суперлигада ёмон кўрсаткич қайд этганимиз йўқ. Тўғри, голларни стандартлардан урдик. Бизга кўпроқ креатив ва ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатидаги ўйинчилар керак бўляпти. Иккинчидан ҳимояда ҳам рақобатни яхшилашимиз зарар қилмайди, эътибор берсангиз сўнгги ўйинларда кўп гол ўтказганмиз. 

- Ўзбекистон кубогида жамоа яхши имкониятга эга. "Қизилқум" тўсиғидан ўтиб олган тақдирда ярим финални ўз майдонида ўтказади...

- Кубокни ютишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Нима учун йўқ эмас? "Бобур Арена"да фантастик муҳитда ярим финални ўтказиш ажойиб бўлади. Кубокни уларнинг олдига олиб келишни ва бирга нишонлашни истаймиз. 

- Рустам Турдимуродовга мавсум бошида кам ўйин амалиёти берилаётганди. Лекин сўнгги ўйинларда ҳал қилувчи голларни урди ва ғалабаларга ҳисса қўшди...

- Ҳужумчиларимизнинг барчаси ёш футболчилар. Турдимуродов, Самиев, Згурски ва ҳоказо. Уларнинг ҳар бирида қандайдир пасайишлар бўлди. Згурский мавсумни яхши бошлади, лекин бу ёшда бир текис барқарор ўйнаш қийин. Турдимуродов имкониятини кутди. Шундай экан, ҳужумчиларимиз бор ва улар бир-бирини алмаштира олади.


Дилшодбек Ҳайитов суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика