RU

Последние новости

23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  2 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  8 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  2 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  43 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  24 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  20 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  423 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  3

Александр Хомяков: "Машъал" олдига Суперлигага чиқиш бош мақсад қилиб қўйилмаган бўлса-да, биз курашамиз" Новости

Александр Хомяков: "Машъал" олдига Суперлигага чиқиш бош мақсад қилиб қўйилмаган бўлса-да, биз курашамиз"

Про-Лига "А" 1-тури доирасидаги "Шердор" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков ўйин борасида тўхталди.

- Чемпионат бошланишини узоқ кутдик. Таркибимизни кўриб турибсиз, ёшлардан иборат. Йигитлар кўрсатмаларни имкон қадар яхши бажаришди. Ўйин давомида икки томонда ҳам ғалабани илиб кетиш имкони бор эди. Бугун омад биз томонда бўлди дейиш мумкин. Охирги дақиқада ғалабани қўлга киритдик.


- "Машъал" ўтган мавсум ҳам Про-Лигани Самарқанддаги ғалаба билан бошлаганди. Айтингчи, Про-Лига "А" савияси қай даража ўзгарган?

- Бу саволга жавоб беришга эрта деб ўйлайман. Ҳа, "Сурхон" ва "Динамо"нинг Про-Лигада энди йўқлиги барибир савияга таъсир қилса керак. Аммо чемпионат энди бошланди, шундай экан Про-Лига-2019 савияси ошди ёки пасайди дейишга ҳали қийналаман. Келинг, яна камида 10 тур ўтказайлик, кейин бу борада жавоб бериш мумкин бўлади.


- ПФЛнинг йил бошидаги қарори "Машъал"га қандай таъсир қилди? Клуб олдига бу йил Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганми?

- "Машъал" жамоаси бу йилдан ўз стратегиясини ўзгартириб, асосий вазифа сифатида ёшларни тарбиялаб юқори савияга олиб чиқишни белгилаган. Жамоа таркиби тўлиқ янгиланди, ўтган йилги таркибдан 17 нафар футболчи жамоани тарк этди. Янги ёшларни янги даражага чиқаришни мақсад қилганмиз. "Машъал" олдига айнан Суперлигага чиқиш вазифаси шарт қилиб қўйилмаган бўлса-да, биласиз, Муборак клуби доим ҳар ўйинда ғалабани мақсад қилиши билан ҳам ном қозонган. Шундай экан, вақт кўрсатади балки барча ўйинларда энг кўп очко жамғариб, Суперлигага чиқармиз. Курашишимиз аниқ.


- "Машъал" таркибига назар ташлаб, фақатгина тажрибали Баҳодир Муртазоевни танидик. Ёш таркиб билан Суперлигага чиқишингизга ўзингиз ишонаяпсизми?

- Орзу қилишдан қўрқмаслик керак. Гоҳида орзулар амалга ошади. Ҳар ўйинда ғалаба қозона олсак, нега Суперлигага чиқмаслигимиз керак? Биз албатта ҳар ўйинда ғалаба учун интиламиз.


Усмон Ибодов ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика