RU

Последние новости

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  8 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Александр Хомяков: "Жамоамизга келган легионерлар савияли. Фақат..." Новости

Александр Хомяков: "Жамоамизга келган легионерлар савияли. Фақат..."

"Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков "Чиксереда"га қарши кечган учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

- Туркия йиғинидаги дастлабки учрашув қандай таассурот қолдирди?

- Ҳа, бу бизнинг ушбу йиғинимиздаги дастлабки ўйинимиз. Биринчи учрашув учун нормаль ҳолат. Биринчи бўлимда янги келган йигитларни кўриб олдик. Жамоамиз аъзоларининг бир-бирларини тўлиқ тушуниб, жамоавий ўйнашлари учун ҳали бироз вақт бор. Умуман олганда, қониқиш ҳосил қилдим. Қаердадир ташаббусни бериб қўйдик, аммо кўпроқ тўпга эга чиқдик. Ҳали ишлашимиз керак, асосийси, жамоамизда потенциал бор.

- Биринчи бўлимда "Андижон" таркибида майдонга тушган 3 нафар легионер ҳақида...

- Ҳозирча легионерлар жамоага тўлиқ киришиб кетишгани йўқ. Умид қиламанки, кейинги ўйинга янада яхшироқ ўйин кўрсатишлари керак. Улар савияли ўйинчилар. Фақат функционал ҳолатини яхшилаш керак, умуман олиб қараганда ёмон эмас.
Руминия жамоасини тажовузкорлиги ва чидамлилиги кўринди. Улар ҳам ёмон эмас. Футболчилари ўз жойларини алмашиб ҳаракатланишди. Менимча, иккинчи бўлимда қизиқарли ўйин бўлди. Асосийси, жамоамизнинг ҳолатини ва хатоларимизни кўриб олиб, улар устида ишлаш эди. Бу томондан яхши ўйин бўлди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика