RU

Последние новости

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  4 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  14 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

Александр Хомяков: "Футболчиларга рўза тутишни тақиқламаймиз" Новости

Александр Хомяков: "Футболчиларга рўза тутишни тақиқламаймиз"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги 4-туридан ўрин олган "Машъал" - "Янгиер" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- Бугун осон ғалабага эришдик деб айтмаган бўлардим, қийин ўйин бўлди. "Янгиер" ёмон жамоа эмас экан, улар бугун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. "Янгиер" жамоаси ҳам бизга қаттиқ қаршилик кўрсатди. Ҳа гол урдик, лекин бизга вазиятларни якунлашда аниқлик етишмаяпти. Умумий олганда бугун ёмон ўйин бўлмади, аксинча томошабоп футбол кўрдик.

- Жамоа сафида рўзадор футболчилар бор эдими?


- Тушунишим бўйича сиз футболчиларга рўза тутишни тақиқлайсизми демоқчисиз. Йўқ, биз ҳеч кимга рўза тутишни ман қилмаймиз. Рўзадор футболчига майдонда осон бўлмайди, лекин профессионал футболчи ҳар доим ўз вазифасини тўлақонли бажараверади.

- Кубок баҳсларидаги 3 та ўйинда қайси жамоа билан ўйин ёдингизда қолди?


- Барча жамоалар билан ҳам яхши ўйинлар бўлди. Кубок учрашувларида мураббийлар кўпроқ ротацияларга урғу қаратишмоқда. Ёдда қолган ўйин эмаску, "Қўқон-1912" билан баҳснинг биринчи бўлимида футболчиларимнинг ҳаракатларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилгандим. Шунингдек "Металлург"га қарши ўйинимиз ҳам ёмон бўлмаганди.

- Муборак тумани жанубий худуд ҳисобланади. Агар имкони бўлса ўйинларни кечки вақтларга қўйиш таклифини берган бўлармидингиз?


- Бу борада ташкилотчилар ўйлаб кўришгани аниқ. Чемпионат доирасидаги ўйинларимиз кечки вақтларга қўйилса керак. Иссиқ об-ҳавода футбол ўйнаш қийинчилик туғдиради албатта. Муборакда 19:00 дан кейин футбол ўйнаш қулайроқ бўларди назаримда.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика