RU

Последние новости

02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16

Александр Хомяков: "Бундай шиддатли ўйинларда бироз вақт чўзиш нормал ҳолат" Новости

Александр Хомяков: "Бундай шиддатли ўйинларда бироз вақт чўзиш нормал ҳолат"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, анча жиддий ўйин бўлди. Бугунги учрашув турнир жавдалига катта тасъир ўтказарди. Дерби бўлгани учун ҳам босим юқори эди. Ўйинга келадиган бўлсак, "Нефтчи" кўп вазият яратди. Лекин биз яхши ҳимоялана олдик. Биринчи бўлимда майдон марказини тўлиқ рақибга бериб қўйган эдик, шу сабабдан анча қийналдик. Нима бўлганда ҳам бугун бир очко қўлга киритдик.

- Тоировнинг биринчи бўлимдаги вазияти ва ўйин давомида вақтни атайлаб чўзилиши ҳақида фикрингиз...

- Биз майдон ўртасида жуда суст ўйнадик, шу сабабдан кўп хатога йўл қўйдик. Ўйинни ўзингиз томоша қилдингиз. Бундай юқори тезликда ўтадиган баҳсларда бироз вақт чўзиш нормал ҳолат. Бундай ўйинларда ҳамма усуллар фойдали. Рақиб бизни анча қийнади, шу сабаб иккинчи бўлим ўртасида уч марказий ҳимоячи билан ўйнашни бошладик. Дарвозабонимиз ҳам бугун бизни қутқарди.

- Сардор Азимов сўнгги ўйинларда жуда эмоционал бўлиб қолган. Унда қандайдир психологик муаммо борми?

- Бундай ўйинлар эмоцияга бой бўлади. Аммо профессионал футболчи ҳар доим эмоцияларини жиловлай олиши керак. Унинг бугунги ҳулқи ярашмади. У яқиндагина қизил карточка олган эди, шу сабабдан бугун ўзини яхшироқ томонлама кўрсатмоқчи эди.

- "Андижон" жамоаси ўз услубини мавсум охирига қадар ўзгартирмайдими? Кейинги учрашувларда дарвозабон клубни қутқаролмай қолиши мумкин, чемпионат сўнгида эса ҳар бир жамоа борини бериб ўйнайди...

- Биз ҳозир ҳужумда муаммога дуч келмоқдамиз, буни яширмайман. Бироқ "Нефтчи" жамоаси уч ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бу дегани, рақиблар "Нефтчи" жамоасига қарши анча зич ҳимояланишмоқда. ОКМК беш нафар ҳимоячи билан ўйнади. Мавсум сўнги деяпсиз, лекин ҳозир ҳам жамоалар натижа учун ўйнамоқда. Ҳозирги кунда кўпроқ натижа муҳим бўлиб қолди. Иккинчи даврада "Нефтчи" жамоаси позицион ҳужумини анча яхшилаб олибди. Бугун уларга қарши ҳимояланиш осон бўлмади.

- Охирги дақиқаларда ҳимоячилар тўпга эга чиқиши билан дарҳол уни тепиб юборди. Бу сизнинг кўрсатмангизмиди?

- Ўзингиз кўрдингиз-ку, ўйин шунга мажбур қилди. Биз ўзимиз дарвозага яқин ҳимояландик ва бу хато эди. Дарвозага яқин ўйнаш тўғри қарор эмас, бироқ рақиб темпини пасайтиришимиз лозим эди. Биз сўнгги дақиқаларда ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнадик.

- "Андижон" жамоаси жорий мавсум ўзидан кучлироқ рақиблардан кўп очко тортиб олди. Ушбу натижалардан сўнг жамоангиз ТОП олтилик учун курашадими ёки ҳозирги натижалар ҳам қониқарлими?

- Ҳар бир жамоа энг яхши натижани қайд этишни мақсад қилади ва биз ҳам бундан мустасно эмасмиз. Ўйинга баҳо берсак, мен ҳам доим ҳам намойиш этаётган ўйинимиздан қониқмайман. Кўпроқ ҳужумга ўтишни истар эдим, аммо шундай ўйнашга мажбур бўляпмиз. Биз кўп нарса истаймиз, лекин барча режаларимизни амалга ошириш имконсиз. Мен жамоамнинг кучли тарафларига таяниб ўйин тузаман. Биз ҳимояда яхши ўйнаяпмизми, ушбу услубда қолишимиз ва очколар тўплашимиз муҳимроқ.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика