RU

Последние новости

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  8 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  92 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  14 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

Александр Хомяков: "Бизни қуйи лигага тушиб кетишимизни қаердан олдингиз?" Новости

Александр Хомяков: "Бизни қуйи лигага тушиб кетишимизни қаердан олдингиз?"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Насаф" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи дейди Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.





"Бугун "Насаф"ни мағлуб этмоқчи эдик, аммо агар вазиятга реал қарасак ғалаба қозониш учун боримизни беришимиз ва омад ҳам келиши керак эди. Ҳимояда хато қилдик ва мағлуб бўлдик. Чиройли ўйин бўлмади, аммо футболчиларга эътирозим йўқ. Улар бугун ҳаракат қилишди. Биз зинма-зина тепага интиляпмиз", - дейди Александр Хомяков.

- Легионерларнинг ҳолатидан қониқяпсизми? Улар маҳаллий футболчилардан устунми?

- Албатта баъзи вазиятлар бизни ҳавотирга солмоқда. Аммо ҳужумчилар бошқаларга қараб ўйнайди. Агар қолган футболчилар уларга вазият яратиб беришмаса гол бўлмайди. Ҳаракат қилишди аммо профессионал футболда хоҳиш-истакнинг ўзи етарли эмас. Бугун "Насаф" ҳақиқатдан ҳам кучли эди.




- Эшбўтаев қачон сафга қайтади?

- Ҳозирча у даволанмоқда, умид қиламанки 2 ҳафтадан кейин таркибга қайтади.

- "Машъал" хавфли ҳудудга яқин жойда жойлашган. Суперлигада қолиш учун нечта ғалаба керак деб ўйлайсиз?

- Олдинда яна 5та тур қолди, ҳар бир клуб очко учун курашмоқда. Менимча барчаси сўнгги турларда ҳал бўлади.

- Бордию "Машъал" қуйи лигага тушиб кетса клубда қоласизми ёки про-лигада ҳам ишлаб жамоани элитага қайтаришга уринасизми?

- Бизни қуйи лигага тушиб кетишимизни қаердан олдингиз (кулади)? Бордию? Йўқ биз охиригача курашамиз. Клуб билан 3 йиллик шартномам бор ва "Машъал"ни Суперлигада олиб қолиш учун боримизни берамиз.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика