RU

Последние новости

23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хойлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  8 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  12

Александр Хомяков: "Андижонга ғалаба учун келгандик" Новости

Александр Хомяков: "Андижонга ғалаба учун келгандик"

"Андижон" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Александр Хомяков иштирок этди.
- Биз учун оғир учрашув бўлишини билардик. Чунки “Андижон” жамоаси бунгача очкосиз эди. Ўз навбатида биз ҳам ҳали ғалаба қўлга киритмагандик. Шу сабабли ўйин осон кечмасди ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Кутилганидек, дастлабки дақиқалардан мухлислар босими остида мезбонлар ҳужумга зўр беришди. Ҳимояга эътибор қаратган ҳолда қарши ҳужумда тўп суришга ҳаракат қилдик. Бугунги ўйинлари учун шогирдларимдан миннатдорман. Улар бугун яҳлит жамоа бўлиб бир мақсад йўлида ғалаба учун кураш олиб боришди. Андижонга уч очкони қўлга киритиш мақсадида келгандик ва якунда бунга эриша олдик. Бундан албатта хурсандман. Андижонда ғалаба қозонишимизни тасодиф деб ҳисобламайман. Яна бир бор қайтараман, бу ерга ғалабани ўйлаб келгандик. Олдимизда бундан бошқа йўл ҳам йўқ эди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика