RU

Последние новости

09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  1 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  4 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  11 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0

Александр Волков: "Кейинги босқичга чиқмоқчимиз" Новости

Александр Волков: "Кейинги босқичга чиқмоқчимиз"

Эртанги "Бунёдкор" - "Ал Ҳилол" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Волков ва ярим ҳимоячи Олег Зотеев иштирок этишди.
"Кураш давом этмоқда. Бундан буён фақат қийин бўлаверади. Сабаби кичик хато жуда қимматга тушади. Бу босқичдан ҳам муваффақиятли ўтмоқчимиз", - деб гап бошлади Александр Волков.

"Биз учун қаерда ўйнашнинг деярли фарқи йўқ. Ўзи шундоғам фақат сафарда ўйнаяпмиз. Қатарда, Бухорода, "Пахтакор"да ва "Жар"да. Шу боис бизга унча фарқи йўқ".

"Ўтган сафар матбуот анжуманига Олег Зотеев келганди ва ғолиб бўлгандик. У бугун ҳам келди. Иримга ишонмайман. Шунчаки, жамоадаги энг ҳазилкаш футболчи - Зотеев. Шунга уни яна бир бор матбуот анжуманига олиб келдик".

"Акмал Шораҳмедовнинг легионерлар ҳақидаги фикрларини қўллаб-қувватлаймиз. Олдинлари "Бунёдкор"ни ОЧЛда асосан легионерлар кейинги босқичга олиб чиқишарди. Ҳозир эса асосий босим маҳаллий йигитларга тушмоқда".

"Эртага Симоненко дисквалификация туфайли ўйнай олмайди. Уни ўрнини Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров эгаллаши мумкин. Шу сабабли бу катта йўқотиш эмас. Фақат ярим ҳимояда кичик муаммолар бор. Баъзи футболчиларимиз касал".

"Гуруҳдан бир амаллаб чиқдик. Энди икки ўйинда бор кучимиз билан ўйнаш талаб қилинади. "Ал Ҳилол" кучли клуб бироқ, ютишга ҳаракат қиламиз", - дейди Олег Зотеев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика