RU

Последние новости

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  3 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  262 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Александр Стоймирович: "Бугун "Металлург" футболчилари биздан кўра кўпроқ ғалаба қозонишни исташди" Новости

Александр Стоймирович: "Бугун "Металлург" футболчилари биздан кўра кўпроқ ғалаба қозонишни исташди"

Суперлига 1-тури доирасидаги "Локомотив — "Металлург" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Александр Стоймирович ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўйин ҳақида фикр билдириш учун бизга вақт керак. Ҳозир бир нима дейиш қийин. "Локомотив" жамоаси бугун катта лойиҳага дастлабки қадамни қўйди. Янги жамоа қуриш ва ёш футболчиларни таркибга қўшиш мақсадимиз. Бугунги учрашувга бир ой тайёрландик, аммо бор йўғи 15 дақиқа яхши ўйин намойиш этдик. Анталиядаги йиғинимизнинг сўнги ўйинларида позицион ҳужум қилишни анча яхши ўрганиб олгандик. Билмайман нега, аммо ҳисобни очганимиздан кейин ҳимояга ётиб олдик. Бунга аниқ бир сабаб йўқ, аммо шундай бўлди. Дастлабки турларда шундай қийин учрашувлар бўлади. Ўтказиб юборган голларимизнинг барчаси ўзимиз йўл қўйган индивидуал хатолар сабабли бўлди.

- "Металлург" жамоасини бир ой давомида таҳлил қилганингизни айтдингиз, аммо бугун жамоангиз ғалаба қозона олмади. Бугунги учрашув натижасидан қанчалик қониқдингиз?

- Ўйиндан аввал албатта ғалаба қозонишни истагандим, бироқ ўйиндан кейин эса бир очко учун ҳам хурсандман. Ҳа, умумий қилиб айтганда мен қайд этилган натижадан қониқмадим, аммо бизда йўқотишлар ҳам бор эди, тажрибали футболчилар Санжар Турсунов ва Собит Синдаровларсиз ўйин ўтказдик. Шунингдек, бугун ёш футболчимиз Лазиз Мирзаевга имконият бердик ва у яхши ўйин ўтказди.

- "Локомотив" Суперлигага қайтганидан сўнг 15 нафар янги футболчилар билан шартнома имзолади. Уларнинг ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда ва янги таркиб билан қандай натижага эриша оламан деб ўйлаяпсиз?

- Биз Туркияда бешта назорат учрашувларини ўтказдик ва ўзимиз учун катта сабоқлар олдик. Янги таркиб билан ўйинни кучайтириш осон иш эмас. Биз фақатгина Суперлигадаги учрашувлар орқали ўйин сифатимизни яхшилашимиз мумкин. "Металлург"га қарши яхши ўйин намойиш этиш учун руҳан тайёр бўлиш керак. Бугун "Металлург" футболчилари ғалабани биздан кўпроқ исташди ва ушбу жиҳат мени ранжитди.

- Раҳбарият жамоа олдида қандай мақсадлар қўйди?

- Бизнинг асосий мақсадимиз футболчилар ва мураббийларни ривожлантириш. Биз нафақат футболчилар, балки мураббийлар билан ҳам ишлашимиз керак. Ўзбекистонда кўпгина иқтидорли мураббийлар бор, фақат уларни тўғри йўналишда ривожлантириш керак. Айнан "Локомотив" клубининг жорий мавсумдаги мақсади эса лигада жон сақлаб қолиш.

- Лазиз Мирзаев ҳақида гапириб ўтдингиз, у бугун яхши ўйнади. Кейинги учрашувларда уни яна асосий таркибда кўришимиз мумкинми?

- Лазизнинг ҳаракатларини таҳлил қилиб чиқишим керак. У иқтидорли футболчи. Ўзбекистон клубларида асосий жамоа таркибига қўшиладиган ёш футболчиларда кузатиладиган асосий муаммо жисмоний ҳолатдир. Мирзаевга креативлик учун имконият яратиб беришимиз керак. У ҳали кўп меҳнат қилиши керак. Иқтидорли футболчиларимиз кўп, аммо уларнинг барчасига имконият беришнинг иложи йўқ. Натижа ҳақида ҳам ўйлаш керак.





Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика