RU

Последние новости

19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  9 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  4 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  12 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  3 17:05Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз"  6 16:42"Манчестер Сити" Англия терма жамоасининг 20 ёшли футболчисига қизиқмоқда  0 16:16Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси миллий федерацияни бошқариши мумкин  1 15:49Куртуа "Реал" сафидаги юбилей "қуруқ" ўйинини ўтказди  0 15:22Футбол тарихидаги энг яхши 10 нафар сардор  27 14:55ПСЖ португалиялик футболчиcини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 14:13Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди  10 13:45U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?  5 13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"  5

Александр Сонг: "Барселона"га пул учун ўтганман" Новости

Александр Сонг: "Барселона"га пул учун ўтганман"

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Александр Сонг 2012 йили "Барселона"га трансфери ҳақида гапирди.

"Барча футболчилар жуда катта сумма ишлатишади. "Арсенал"да 8 йил ўйнаган бўлсам, сўнгги 4 йилдагина яхшироқ маош олганман. Шу боисдан менга келадиган пул катталашди. Шу билан бирга йўқ нарсага ҳам пул ишлатишни бошладим.

"Арсенал"га биринчи келганимда ҳафтасига 15 минг фунт маош олардим. Ёш ва ғайратли йигит эдим. Машғулотларга келиб, Тьерри Анри - қиролни кўрардим, у доимо жуда чиройли машинада келардим. Ўшанда мен ҳам ўзимга шундай чиройли автомобиль сотиб олишни ният қилгандим.

Автосалонга бордим, барча ҳужжатларга қўл қўйдим ва тўлов формасини келишиб олдим. Энди менда ҳам қирол каби машина бор эди. Тўғрисини айтаман, 2 ойдаёқ машинани қайтариб бердим, чунки топаётган пулим бензинга кетиб қолаётганди.

Уларга: "Менга "Тойота" беринг. Бу машина эса мен учун оғирлик қилди", дегандим. Ўша куни бошқа машинада борганимда Тьерри мендан: "Машинанг қани?", деб сўради. Мен унга машина даражамга катталик қилаётганини айтгандим.

Одамлар мени миллиардер деб ўйлашади, аммо атиги 100 минг фунтлик машина ҳам сотиб ололмасдим.

"Барселона" менга шартнома таклиф қилганида ва унда қанча пул олишимни кўрганимда, мен икки баравар қимматроқ хаёл сура бошладим. Фаолиятим якунланганидан кейин менинг рафиқам ва болаларим жаннатда яшаётгандек бўлади деб ўйлардим. "Барселона"га пул учун ўтганман.

"Барселона" спорт директори билан учрашдим ва кам ўйин амалиётига эга бўлишимни билдим. Нима йиғлашим керакми? Мен миллионер бўляпманку!

Доимо айтганимдек, йигитча 20 ёшда "Феррари"да юрса ҳам, у ҳали камбағал ҳисобланади - чунки у ҳеч нимага эришмаган. "Бентли"да юрадиган 50 ёшли инсонни эса ҳурматли инсон деб биламан", - деди Сонг.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика