RU

Последние новости

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  9 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  2 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  116 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  15 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  471 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

Александр Лобанов: “Ҳозирча уйдаман” Новости

Александр Лобанов: “Ҳозирча уйдаман”

“Металлург” дарвозабони Александр Лобанов жамоани тарк этгани тўғрисидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Жорий мавсум “Металлург” жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда дея олмаймиз. Чемпионатнинг биринчи тури ўтибоқ, кутилмаганда бош мураббийнинг ўзгариши охир-оқибат натижаларнинг салбий кўринишига хизмат қилмоқда. Маълум муддат “Пахтакор”да ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб бориб, бу йилдан эътиборан “Металлург”да бош мураббий сифатида иш бошлаган Жасур Абдураимов, бекободликларни курашчан жамоага айлантириш учун ҳар қанча ҳаракат қилмасин, ҳалигача кутилган самарани бермаяпти. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, кетма-кет омадсиз ўйинлардан кейин, жамоанинг ички муҳитига ҳам совуқчилик тушган. Яқинда сайтимизда “Металлург”нинг икки нафар етакчи ўйинчиси –  Александр Лобанов билан Камолиддин Тожиевнинг клубни тарк этгани хусусида хабар чиққач, сайтимиз мухбири 35 ёшли дарвозабон билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.

- Александр, Сизни championat.asia сайтидан безовта қиляпмиз. “Металлург” жамоасидан кетганингиз ҳақида эшитдик. Ушбу хабар хақиқатга қанчалик яқин? 

- Йўқ, ҳозирча ҳеч қаерга кетганим йўқ. Тўғри, айни дамда жамоа ихтиёрида эмасман. Шунинг учун кимдир мени “Металлург”дан кетди деб ҳисоблашгандир. Лекин сизга ҳозир жамоа билан шу йилнинг охирига қадар тузган шартномам борлигини маълум қила оламан. 

- Унда айтингчи, нима сабабдан “Металлург” лагерида эмассиз?

- Сабаби шуки, мен машғулот чоғида оёғимдан жароҳат олгандим. Жароҳатим у қадар жиддий эмас-ку, аммо майдонга чиқиб шуғулланишимга ҳам йўл қўймайди. Шифокорлар кўригидан ўтганимдан кейин менга уйда даволанишим кераклигини айтишди. Шу сабабли ҳам ҳозирча уйдаман. Ўзимнинг таниш шифокорим бор, у менга тикланиш учун ёрдам бермоқда. Албатта “Металлург”нинг бош шифокори билан ўзаро муносабатларимиз дуруст эканлигини, кун-ора у билан ҳам алоқада бўлиб турганимизни айтиб ўтишни истардим. 

- Шифокорлар қачон машғулотга қўшилишингизни тавсия қилмоқда?

- Катта эҳтимол билан октябрь ойидан югуришни бошлайман. Унгача шифокор назоратида бўламан. 

- Бош мураббий Жасур Абдураимов билан муносабатингиз қандай?

- Алоқаларимиз ишчан руҳда дея оламан. Мураббий ва футболчи ўртасида қандай муносабат бўлиши керак бўлса, бизда ҳам шундай. Шу кунгача тортишувли вазият бўлмади. Умид қиламанки, бундан кейин ҳам ижобий бўлиб қолади. 

- Жамоадаги ички муҳит тўғрисида ҳар ким турлича фикр билдирмоқда. Бу борада нима дейсиз?

- Клубда ички муҳит ёмон эмас. Масалан, футболчилар бир-бири билан яхши муносабат ўрнатган. Машғулотларда йигитлар астойдил ишламоқда. Тўғри, руҳият яхши эмас. Лекин ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун тер тўкмоқда. 

- Ҳозирда “Металлург” дарвозасини қўриқлаб келаётган Акмал Турсунбоев хусусида фикрингиз қандай?

- Яхши дарвозабон дея оламан. (Кулиб) Менинг жароҳат олганим, унга қўл келди. Ўйнаш имкониятига эга бўлмоқда. Акмал деярли уч йил захирада ўз вақти келишини кутиб ўтирди. Ниҳоят унда энди ўйнаш фурсати туғилмоқда. Бундан у унумли фойдаланиб қолса, Акмал учун жуда хурсанд бўламан. 

- “Металлург” учун бу йилги мавсум жуда оғир ўтмоқда дейиш мумкин. Жамоага нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?

- Бундай омадсиз даврлар, менимча, ҳар бир жамоада бўлиб туради. Ўйлайманки, бу вақтинчалик холат. Келгусида ғалабали ўйинлар, албатта, кўп бўлади. 

- Кетма-кет омадсизликлардан кейин “Металлург” турнир жадвалида тобора аутсайдерлар қаторига яқинлашиб бормоқда. Айтингчи, жамоангиз кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қола оладими?

- Албатта, мен бунга тўлиқ ишонаман! “Металлург”дек жамоа Суперлигада қолиши керак. Етарлича шароитлар яратилган. Таркибда маҳоратли ва шу билан бирга иқтидорли ўйинчилар мавжуд. Жамоа улар билан бемалол қийин вазиятдан чиқиб кетишга қодир деб ўйлайман. Бизга битта ғалаба керак ва шундан сўнг ишларимиз олдинга юриб кетади.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика