RU

Последние новости

13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  2 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  0 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  4 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  1 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  9 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Александр Крестинин: "Фаррух биз кутгандек ўйнай олмади ва шу сабабдан уни яна захирага олдик" Новости

Александр Крестинин: "Фаррух биз кутгандек ўйнай олмади ва шу сабабдан уни яна захирага олдик"

Суперлиганинг 16-тур баҳсларидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашувидан сўнг, "қалдирғочлар" бош мураббийи Александр Крестинин ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Футболчилар ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Кўп ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётганимиз биз учун катта босим ўтказаётган эди. Иродали ғалабага эришдик.

- Жамоага янги келиб қўшилган ҳимоячи Таиранинг жароҳати қанчалик оғир?

- У жароҳатидан тикланмоқда. У қанча вақтда таркибга қайтишини айта олмайман.

- Фаррух Икромовни захирадан майдонга тушириб, кейин яна захирага олдингиз. Бунга сабаб нима?

- Бугун Фаррухнинг ўйини чиқмади. Фаррух биз кутгандек ўйнай олмади ва шу сабабдан уни яна захирага олдик. Машгулотларда у анча яхшироқ ҳаракат қилаётганди.

- "Бунёдкор" ушбу мавсум ўз майдонида биринчи маротаба ғалаба қозонди. Жамоангизнинг қайси бўлимдаги ўйинидан кўпроқ қониқдингиз?

- Жорий мавсум ўз майдонимизда эришган биринчи ғалабалигини билмас эканман. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз ва кейин бир хулосага келамиз. ўйин давомида биз кўпроқ тўп билан муомала қилдик ва кўпроқ ҳужумлар уюштирдик. Эрта гол ўтказиб юборишимиз яхши эмас. Жамоам намойиш этган ўйиндан қониқдим. Рақиб ҳам жуда тартибли ўйин намойиш этди ва жуда тўғри ҳимояланди.

- Фарҳод Ўткиров сиз келгач янада эркинроқ ўйнашни ва кўпроқ вазиятлар яратишни бошлади. У энди ўзининнг ўйинини намойиш этмоқдами ёки сизнинг услубингиздан келиб чиқиб шундай ўйнаяптими?

- У катта потенциалга эга футболчи. Машғулотларда кўп меҳнат қилмоқда, самарасини ўзингиз кўриб турибсиз. Фақатгина Ўткиров эмас, бутун жамоа машғулотларда кўп меҳнат қилмоқда ва ўсишга эришмоқда.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика