RU

Последние новости

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

Александр Григорян: "Тошкентда хотиним ва қизим иқлимга мослаша олишмади" Новости

Александр Григорян: "Тошкентда хотиним ва қизим иқлимга мослаша олишмади"

"Пахтакор" клубининг собиқ бош мураббийи sportbox.ru сайти вакилларига интервью берди. Унинг асосий қисмини тақдим этамиз.

— Қандай қилиб «Пахтакор»га бориб қолдингиз?
— «Пахтакор» бош мураббийи Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасига ўтди, клубда эса яқинда футболчилик фаолиятини тугатган ёш мураббий Нўъмон Ҳасанов бош мураббий вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаётганди. Мени мураббий-консультант сифатида таклиф қилишди. Шартномада шундай ёзилганди: машғулотлар жараёнида иштирок этаман ва ўйинлар вақтида жамоани бошқаришим мумкин. «Тосно»да ишлаб тажриба тўплагандим. «Пахтакор» Ўзбекистон учун Россия учун «Спартак»дек гап, у ерда ишлаш катта шараф. Жамоа олий лигада пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистонда инфраструктура ва футбол мактабларига ажратилаётган маблағлар мени ҳайратда қолдирди. «Пахтакор»да 90 фоиз футболчи клуб тизимидан чиққанлар экан! Вилоятларда томошабинлар ташрифи ҳам жуда кўп тахминан 20–25 минг. Бу Россия биринчи дивизонига етишмаётган ҳолат.

— Нимага қайтиб келдингиз?
— Фақат бир марта, Хабаровскда ишлаганимда, ўзим билан бирга оиламни олиб кетмагандим. Тошкентда хотиним ва қизим иқлимга мослаша олишмади. Менга унчалик сезилгани йўқ. Улар эса биринчи кунданоқ касал бўлиб қолишди. Акс ҳолда қолардим. Менда Ўзбекистон у қадар нуфузли мамлакат эмас деган фикр йўқ… Асосийси клубнинг мақсадлари юқори бўлса бас, - дейди Григорян.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика