RU

Последние новости

19:30Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  1 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  3 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  9 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  2 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  6 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  7 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  15 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  19 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1

Александр Григорян: "Ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим" Новости

Александр Григорян: "Ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим"

"Олмалиқ" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар мураббийи Александр Григорян иштирок этди.

"Ўйиндан тўлиқ қаноат ҳосил қилганим йук. Бунданда кучлирок ўйнашимиз керак эди. Ҳисоб 2:0 бўлганидан кейин йигитлар бўшашишди. Шунга қарамай ўйин бизнинг назоратимизда ўтди. Тактик устунлик эвазига галаба қозондик. Иккинчи бўлимда "Олмалиқ" бироз жонланди, хаттоки 100 фоизли вазиятдан гол ура олмади. Ўйиндаги муҳит менга жуда ёқди, Россияда биринчи лигада бундай муҳитни камдан-кам кўрасиз", - дейди Григорян.

- Козакни нима учун алмаштирдингиз?
- Мақсад тўп билан кўпроқ муомала қилиш эди. Аслида Козакка эътироз йўқ, шунчаки Владимир ва Соҳибов билан кўп пас ўйнаб бўлмас эди. Шунга иккинчи ҳужумчини туширдим.

- Икки жамоа ҳам яхши имкониятлардан фойдалана олишмади...
- Бу тажрибасизликдан. Бизда масалан шундай булди. Айни вазиятдан келиб чиқсам Сергеев ва Пардаев ўзи гол ургиси келиб бир-бирига пас бермади. Бу ерда улар тўгри қарор чиқаришмади. Футбол эса жамоавий ўйин. "Олмалиқ" борасида Игорь Шквирин жавоб бергани яхши.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика