RU

Последние новости

14:00Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида  0 13:39Бобур Абдураҳмонов: "Болалар мураббийларини энг кўп қийнаётган муаммо - майдонлар камлиги"  1 13:35ФИФА 2025 йил учун футзал, соҳил футболи, фитнесс ҳамда футбол ҳакамлари техник инструкторлари рўйхатини эълон қилди  0 12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  9 12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  1 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  8 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  8 10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  11 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  2 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  7 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  11

Александр Гейнрих Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат футболчилари ўнлигига кирди Новости

Александр Гейнрих Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат футболчилари ўнлигига кирди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод, Қозоғистоннинг «Актобе» клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат ўн футболчисидан бири деб топилди.
Бу ҳақда, Transfermarkt маълумотларига асосланиб, Vesti.kz хабар бермоқда.

Хабар беришларича, трансфер қиймати 800 минг еврога баҳоланган Александр Гейнрих 7-8-ўринларни «Иртиш»нинг сербиялик футболчиси Игор Бурзанович билан бўлишиб турибди.

Ўнликни Беларусь терма жамоасининг асли келиб чиқиши бразилиялик бўлган 25 ёшли ярим ҳимоячиси Ренан Брессан бошқариб турибди – «Астана» ярим ҳимоячисининг трансфер нархи 2 миллион еврога баҳоланган.

Бундан ташқари, «Астана»нинг португалиялик ҳужумчиси Сисеру, «Атирау»нинг нигериялик ҳимоячиси Майкл Одибе ва «Актобе»нинг асли бразилиялик, лекин Арманистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилувчи ярим ҳимоячиси Маркос Пиззеллининг трансфери 1,5 миллион евро туради.

29 ёшли Александр Гейнрих профессионал футболчилик фаолиятини 2001 йили Тошкент вилоятининг «Дўстлик» жамоасида бошлаган ва фаолияти давомида «Пахтакор», ЦСКА (Москва), «Торпедо» (Москва), «Сувон Бльюингз» (Жанубий Корея), «Эмирейтс» (БАА) клубларида тўп сурган.

2002 йил якунларига Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея топилган Александр Гейнрих 2002 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасида 84та ўйин ўтказиб, 28та гол урган. Футболчи охирги марта терма жамоа сафида 2013 йил октябрида, Вьетнам терма жамоасига қарши Тошкентда ўтказилган ўйинда майдонга тушганди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика