RU

Последние новости

18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  1 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  0 17:23"Жайхун" — "Локомотив". Таркиблар маълум  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  16 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   16 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  6 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  27 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  3 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0

Альберто Заккеронининг курсиси қимирлаб қолди Новости

Альберто Заккеронининг курсиси қимирлаб қолди

Гарчи ўртоқлик ўйинида БАА терма жамоаси Лаосни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, бош мураббийнинг ишлари яхши эмас.

Маълум бўлишича, яқин бир неча кун ичида БАА футбол федерацияси италиялик мураббий Альберто Заккеронининг ишини кўриб чиқади. БАА термаси Испанияда йиғин ўтказиб, Лаос билан ўша ерда ўйнади. БАА футбол федерациясига терма жамоанинг бунгача ўтказган бешта ўйиндан тўрттасида мағлубиятга учрагани ёқмаяпти, қолаверса футболчилар шу ўйинларда атиги учта гол уришди.

Натижада 65 ёшли мураббийнинг курсиси қимирлаб қолди. Терма жамоа бунгача 3-4-3 схемасида ўйнаб келаётганди, аммо Заккерони келганидан бери 4-2-3-1ни танлаяпти ва жамоа ҳимоявий футбол намойиш этмоқда. Қолаверса, Заккерони Омар Абдулраҳмон, Али Мабхут каби футболчиларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмаяпти.

Альберто Заккерони 2011 йилги Осиё Кубогида Япония билан ғолиб чиққанди. У БАА билан (мусобақа мезбони) ҳам шу натижани қўлга кирита оладими? Федерацияни кўпроқ шу савол ўйлантирмоқда. Ўз исмини матбуот орқали ошкор этишни истамаган федерация ходими бу борада шундай деди:

- "Осиё Кубоги бизнинг мамлакатда ўтказилади ва мезбон сифатида ғолиб чиқишни хоҳлаймиз. Лекин Заккерони билан бу ишни бажара оламизми, ҳозир шу ҳақда бош қотиряпмиз. Кўрфаз Кубогида ярим финалгача бордик, лекин биз янада кўпроғини хоҳлаймиз. Испаниядаги йиғин чоғида Тринидад ва Тобагога 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйдик, Андорра билан 0:0 ўйнаган бўлсак, Габонга ҳам мағлуб бўлдик. Агар Заккерони терма жамоага янгилик кирита олмаса, у Осиё Кубогигача ишдан кетиши мумкин".

Италиялик мутахассис ўз лавозимини бўшатиб берадиган бўлса, унинг ўрнига номзодлар бор. Энг асосий номзод сифатида "Ал Айн" бош мураббийи Зоран Мамич қараляпти. Шунингдек, Хенк тен Кате, Руи Фариа каби мураббийлардан бири Заккеронининг жойини эгаллаши мумкин.

БАА терма жамоаси октябрь ойида Гондурас ва Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Осиё Кубоги эса 5 январь куни Баҳрайнга қарши баҳс билан бошланади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика