Альба: "Мухлисларнинг чалган хуштаги менга ёқмади"
08 мар 2020 11:20
Новости
Альба: "Мухлисларнинг чалган хуштаги менга ёқмади"
"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба ЛаЛиганинг 27-тури доирасида "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда мухлисларнинг чалган хуштаги ҳақида гапирди.
"Ўз стадионингда сенга қарши кайфиятда одамлар йиғилса, ҳеч кимга ёқмайди. Мен уларни қаттиқ ҳурмат қиламан, улар ҳам шунга яраша жавоб қайтаришлари керак.
Биз ўз ишимизни сидқидилдан бажаряпмиз, ҳар бир футболчи майдонда қўлдан келганича ўйнамоқда. Мен тез хафа бўладиганлардан эмасман. Ўзини ва бизни ҳурмат қилиб, хуштак чалмаганларни қадрлайман.
Ишлар ноидеал кетаётган пайтда барча бир-бирини қўллаб-қувватлаши керак. Ҳа, биламиз, бу ҳозир энг яхши ҳолатимизда эмасмиз, бу даврни ўтказиш қийин бўлади.
Ҳолатни ўзгартиришимиз учун эса биргаликда ҳаракат қилишимиз керак", - деди Альба.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии