"Алания" бош мураббийи Олег Василенко билан хайрлашди
22 ноя 2023 16:00
Новости
"Алания" бош мураббийи Олег Василенко билан хайрлашди
Мураббий ва клуб ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишди.
Олег Петрович шу йилнинг март ойи охирида жамоа бошқарувини қўлга олганди. Унинг қўл остида қизил-сариқлар 31 та ўйин ўтказиб, 14 та ғалабага эришиб, 11 та дуранг ва 6 бор мағлуб бўлишди.
"Алания" футбол клуби Олег Петровичга бажарилган ишлар учун ташаккур дейди ва унинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қолади!" - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, "Алания" сафида ўзбекистонлик футболчи Ҳусайн Норчаев ҳаракат қилади.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии