RU

Последние новости

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  13 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Алан Смит: “Жаҳоннинг энг яхши мураббийини рад эта олмасдим” Новости

Алан Смит: “Жаҳоннинг энг яхши мураббийини рад эта олмасдим”

“Лидс” ва “Манчестер Юнайтед”даги фаолияти орқали ишқибозларга яхши таниш бўлган Алан Смит “FourFourTwo” журналининг мухлислардан келган саволларига жавоб бериш лойиҳасида қатнашди.

Ҳозир 4-даражали лигада “Ноттс Каунти” сафида ўйновчи мураббий вазифасида ишлаётган Алан турли мавзудаги саволларга жавоб берди.

- 14 ёшингизда Лиллесхоллда футбол мактабида ўқигансиз. У ерда бахтсиз бўлганингиз сабабли бир неча ойдан кейин кетиб қолганингиз ростми?
- Ҳа. Жуда ёш эдим ва оиламсиз яшолмасдим. “Лидс” тизимида бўлгандим, Лиллесхоллдаги муҳит умуман бошқача туюлган. Уйимни соғиниб, ота-онам олдига қайтишни истардим. У ердан кетиш ҳақида қарор оддий бўлмаган, аммо “Лидс” услуби менга ўша мактабдан кўпроқ тўғри келарди.

- “Энфильд”да тўпга биринчи тегишнинг ўзида Дэвид Жеймсни доғда қолдирганингизда нимани ҳис қилгансиз?
- Жуда муҳим нарсани амалга оширганимни. Ёшлар ёки асосий таркиб учун урган ҳар бир голим мен учун катта аҳамиятга эга. Ўша гол бошқаларидан кўра ҳаётимни ўзгартириб юборгани билан ёдимда қолган. Ўшанда Англия ёшлар терма жамоаси таркибида Исроилга қарши ўйинга боришим лозим эди, бироқ сиёсий вазият туфайли сафар бекор қилинган. “Лидс” ихтиёрига қайтдим. Кимдир жароҳат олди ва мени асосий таркиб билан машқ қилишга чақиришди. Жамоага захира ўйинчиси сифатида қўшишди. Биз ютқазаётган пайтда майдонга туширилдим ҳамда гол урдим. Мен янада кўпроқ нарсани хоҳлардим. Кейинги ҳафта “Чарльтон” билан учрашувда яна тўп киритдим. “Лидс”да ўзгача муҳит бўлганди. Эдди Грей менга катта таъсир кўрсатган. У ёшлар жамоасида Пол Харт билан ишларди. Улар менга ишонишарди. Ўз навбатида уларнинг ишончини йўқ қилмасликни истардим.


- “Лидс”да сиз Жонатан Вудгейт, Ли Бойер, Харри Кьюэлл ва Стивен Макфейл билан ўйнагансиз. Улардан қай бири иқтидорлироқ бўлган?
- Энг кичик бўлганим сабабли менга ғамхўрлик қилишарди. Улар жуда иқтидорли ва муваффақиятга интилувчан эди. Макфейл ноодатий иқтидор соҳиби бўлган. Вудгейт, Кьюэлл ва Бойер кўп нарсаларга эришишди. Стивен эса соғлиғи билан боғлиқ муаммо юзага келгани туфайли футболдан кетишга мажбур бўлди. Уларни доим ажойиб инсон бўлишгани сабаб эслайман.

- “Лидс”нинг 2000/01 йилги мавсумда Чемпионлар лигасидаги иштирокидан энг ёрқин хотиралар қандай?
- Клуб учун Чемпионлар лигаси ажойиб саргузаштга айланганди. 19-20 ёшимдаёқ катта тажрибага эга чиққандим. Биринчи тўпимни саралаш босқичида “Мюнхен 1860” дарвозасига ургандим. Сафарда ҳам ғалаба келтирган голни урганман. Гуруҳ босқичида эса биз “Андерлехт”, “Лацио” ва “Реал” билан дуранг ўйнадик. Бизда бир ўйин қолган бўлиб, гуруҳда қолиб кетишимиз мумкин эди. “Лацио”га гол урдим, лекин ўшанда барча ишни Марк Видука бажариб берган ва мен тўпни дарвоза олдидан йўллаб қўйишим қолганди холос. Кейин Мадридга йўл олдик. “Бернабеу”га умуман босимсиз боргандик. Чунки жаҳоннинг буюк клубларидан бирига қарши тўп тепардик. Ўша кеча стадионга Лидс шаҳрининг ярми боргандек туюлганди. Бизни ажойиб қўллаб-қувватлашганди. Мен ва Видука ўша кеча тўп киритдик, бироқ 2:3 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Чорак финалда эса “Депортиво” устидан зафар қучдик. Афсуски, ярим финалда “Валенсия” бизни чиқариб юборди. Уйда голсиз дуранг ўйнадик. Сафарда 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Мен қўпол ташланишим учун майдондан четлатилдим. Ўша ҳолат энг ёқимсиз вазият бўлганди. Лекин қўлимдан келса ҳам бирор нарсани ўзгартирмасдим. Мен турнирдаги иштирокимизнинг ҳар бир лаҳзасидан завқ олгандим.

- Чемпионлар лигасида буюк ҳимоячиларга қарши ўйнагансиз. Улардан ким энг яхшиси бўлган?
- Мен жаҳондаги энг яхши ҳимоячи саналган Паоло Мальдинига қарши ўйнаш имконига эга чиққанман. “Сан-Сиро”даги ўша учрашув ажойиб кечган, бизни 5-10 минг мухлис қўллаб турганди. Бу менинг “Лидс” таркибидаги энг яхши ўйиним бўлган. Ўшанда гол урмаганман, аммо ҳар қачонгидан яхшироқ тўп тепганман. Ўйиндан кейин Мальдини билан футболка алмаштиргандим. Ўша либос ҳалигача махсус ғилофда сақлайдиган ягона футболкам ҳисобланади.

- Нима учун “Лидс” ғалаба қозонишдан тўхтади. Клубда молиявий муаммолар борлиги қачон тушунишни бошладингиз?
- Биз энг кучли жамоа эмасдик. “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал”да тажриба кўпроқ бўлиб, таркибида маҳоратли футболчилар жамланганди. Мен Лидсдан бўлганим учун клуб ҳақида ҳамма нарсани билардим. Тез орада ўйинчиларни сотиш ҳақида гаплар тарқалди. Шунда жамоада муаммолар борлиги тушундим. Риони 2003 йил “Юнайтед”га 30 миллион фунт эвазига сотдик. “Лидс” бу келишувдан бош торта олмасди, аммо ўша пуллар ҳам жамоанинг зарарини қоплай олмасди. Бешинчи ўринни эгаллаганимизда Дэвид О’Лирининг бўшатилиши ахмоқлик бўлган. 2003 йил мавсумга тайёргарлик чоғида муаммолар борлигини англадим. Бизда 8-9 нафар футболчи қолганди. Жеймс Милнер ва Аарон Леннон ўшанда 16 ёшлилар жамоасида ўйнашарди. Яна ҳеч қачон Англияда ўйнамаган бир неча француз ўйинчилар бор эди. Энг ёмон ҳолат Премьер-лигадан тушиб кетиш бўлди. Бунда ўзимни айблардим, аммо нима қила олишим мумкинлигини билмасдим. Қадрдон шаҳрим клубидан қолган энг охирги хотиралар жамоанинг чемпионшипга тушиб кетиши билан боғлиқ. Жуда ёмон воқеа.

- 2002 йил жаҳон чемпионатига бормаганингиздан жаҳлингиз чиққанми?
- Мундиалга борганларнинг кўпидан ўзимни яхшироқ ҳисоблардим, аммо барига мен айбдорман. Сарала босқичида барча ўйинларда қатнашдим. Македония билан беллашувда майдондан четлатилдим. Свен мен билан яхши муносабатда эди ва ўйнашимни хоҳларди. Ишончлироқ ҳаракат қилишимни истарди. Бироқ баъзида ўзимни назорат қилолмасдим. Якунда 21 ёшгача терма жамоада Дэвид Платт билан Европа чемпионатига йўл олдим.

- “Лидс” ишқибозлари “Манчестер Юнайтед”га ўтишингизни муҳокама қилганда нимани ҳис этдингиз? “Лидс”дан олишингиз керак бўлган пуллардан воз кечганингиз ҳақиқатми? Яна ҳеч қачон “Юнайтед”да ўйнамаслик ҳақида гапирганмисиз?
- Ёш ва қизиққон эдим. Ўша гапни айтганман (кулади). “Манчестер Юнайтед” менга қизиқиши ва кун келиб, “Лидс” мени сотишни хоҳлашини билмагандим. Ва Премьер-лигадан тушиб кетишимизни тасаввур қила олмасдим. Агар пул бўйича катта муаммо бўлмаганда ҳеч қачон кетмасдим. Мухлислар муносабатига келсак, улар мени танқид қилишини билмаслик учун ахмоқ бўлиш лозим. Мен қачондир Кантона “Юнайтед”га кўчиб ўтган клубда ўйнардим. Мен у “Элланд Роуд”га қайтиб гол урган куни тўпларни олиб бериб тургандим. Сэр Алекс Фергюсон менга айтганди: “Ҳеч қачон сенга бундай қарорга келиш учун журъат етади деб ўйламагандим”.
“Лидс”дан кетганимда у мен билган клуб эмасди. Раҳбариятда менга ёқмаган инсонлар ишларди. Улар билан учрашгани борганимда ғалати нарсалар юз берарди. Кейин менда чемпионшипдан чемпионлар жамоасига ўтиш имкони юзага келди. Менга жаҳоннинг энг яхши мураббийидан таклиф тушди, буни қандай рад этишим мумкин? Тўловга келсак, менда беш йиллик шартнома борлиги учун қандайдир пуллар тўланиши лозим эди. У ерга қайтганимда мени ҳалигача севишларини кўраман.


- Йон Арне Риисенинг жаримадан тепган тўпини қайтаришга уриниш чоғида оёғингизни синдирганингизда нима ҳақида ўйлагансиз? Қайта футбол ўйнай олмайман деб қўрққанмисиз?
- Бундай ўйга йўл қўймаганман. Риисе мен билан боғлиқ ҳолатда айбдор эмас. Ўша жароҳат мен учун энг катта синовга айланди. 15 ойга сафдан чиққандим. Бу жуда жиддий жароҳат эди. мен аввалги савияда ўйнай олмаслигимни тушунардим. Жароҳатдан кейин майдонда ўтказган ҳар бир дақиқани қадрлайман. Чунки фаолиятим тугаши мумкин эди. “Юнайтед” Лига Кубогини ютганда йигитлар менга аталган футболкаларни кийишганди. Ўшанда энди шифохонадан Манчестердаги уйимга қайтгандим ва ўйинни телевизор орқали кўргандим. Ўша футболкаларни кўрганимда қандайдир бошқача нарсани ҳис этдим. Улар буни режалаштиришганидан хабарим йўқ эди.

- “Ливерпуль” ишқибозлари сиз жароҳатдан кейин олиб борилган шифохонага ҳужум қилишга уринганлари ростми?
- Йўқ, мухлислар стадионда эди. Бир неча йилдан кейин “Энфильд”га “Ньюкасл” билан борганимда улар мени илиқ қарши олишди. Жароҳатдан сўнг бу клуб ишқибозларидан ҳам хатлар олдим. Клуб тиббий хизмати ўшанда ёрдам берганди.

- Позициянгизни ҳужумдан марказий ярим ҳимояга ўзгартирганингиз сизга ёрдам берганми ёки аксинча?
- Ёрдам берди, айниқса жароҳатдан кейин баъзи хислатларимни йўқотганимда. Кўп нарсаларни қайтадан ўргандим. “Ньюкасл”да таянч ярим ҳимоячиси ўрнида ўйнашни ўргандим. 2005 йил жароҳат олгандим. Ҳалигача майдонга тушиб келаётганимдан хурсандман.

- Фергюсонндан сизни марказий ярим ҳимоячига айлантириш фикридан воз кечишга уриндингизми? Навбатдаги Рой Кин бўлишга умид қилдингизми?
- Кўпчилик Ройнинг ўрнини эгаллашим ҳақида гапирди. Бундай эмас. Деярли ҳамма учрашувда Рой ва Скоулз билан бирга ярим ҳимояда уч футболчи бўлиб ҳаракат қилдик. Кин ҳамиша юқори талабларни қўярди. “Ливерпуль” билан қайсидир беллашувда мен тўпга ташланишга уриниб, жойимни қолдирмоқчи эдим, аммо Рой бундай қилмаслигимни айтди. Кейин у тўп учун курашиб, рақиб футболчисини майдонга қулатди. Кейин ўрнидан туриб менга қараб кулди. Рой сардор бўлгани учун ўзи буни амалга оширарди.

- Бирга ўйнаган ҳужумчилар орасида кимни энг яхши деб ҳисоблайсиз?
- Ҳаммаси жуда яхши бўлган, аммо Марк Видука энг зўри эди. У бизга ўтишидан олдин Дэвид О’Лири мендан қайси ҳужумчи билан ўйнашни хоҳлашим ҳақида сўраганди. Менга мўлжалга аниқ урадиган шерик керак эди. “Селтик”дан келибоқ у маҳоратини намойиш этди. У бунчалик катта тана учун ақлбовар қилмас иқтидорга эга бўлганди.

- 2009 йил “Ньюкасл” билан “Лидс”га қарши ўртоқлик учрашувида ўйнагансиз. Ўшанда маҳаллий ишқибозлар сизни ҳуштаклар билан кутиб олишганди. Уларга нима деган бўлардингиз?
- Барчаси унчалик ёмон бўлмаган. Жамоадан кетгандан сўнг мухлислардан ижобий гаплар кутадиган ахмоқ эмасман. Уларнинг ўрнида ўзим ҳам шундай йўл тутган бўлардим. Кетишим ҳеч кимни ташвишлантирмаганда бундан хавотир олардим. Бу унчалик яхши эмаслигини билдирарди. “Лидс” мухлисиман ва кетишим мумкинлиги ҳақида ҳеч қачон гапирмаганман.


- “Ньюкасл” билан қуйи лигага тушиб кетганингизда ҳам “Лидс”да бўлганидек ҳисларга дуч келганмисиз? Қай бири афсусланарлироқ бўлган?
- Ўша мавсумда жароҳат туфайли бир неча ўйинларда майдонга тушгандим. Лекин афсуслангандим, чунки атрофимдаги воқеалар фарқсиз бўлмаган кўп инсонлар ёнимда эди. Яхшиямки, биз дарҳол ортга қайтдик. Кўп футболчилар мухлисларга миннатдорчилик билдириш ва обрўсини тиклаш учун жамоада қолишга қарор қилишди. Кўпчилик биз янада қуйига тушиб кетишимизни кутди, лекин биз ажойиб мавсум ўтказдик. Тўпланган очколар бўйича клуб рекордини янгиладик, 20 учрашувда тўп ўтказмадик ва бизни 50 минг ишқибоз қўллаб турди.

- “Ньюкасл”да 94 учрашувда бирор тўп киритмаганингиз сизни ранжитганми?
- Умуман йўқ. Чунки таянч ярим ҳимоячиси эдим. Аввал ҳужумчи бўлганим сабабли мендан голлар кутишарди. Таянч ярим ҳимоячилари деярли гол уришмайди. Макелеле “Челси” сафида бир марат гол урганди. Албатта, тўп киритишни хоҳлардим, бироқ клубдаги энг катта натижам сардор бўлганим деб ҳисоблайман. Никки Батт жароҳат олгач, мен сардорлик қилдим ва жамоага Премьер-лигага қайтишга ёрдам бердим.

- Биринчи лигага ўтган кам сонли машҳур футболчилардан бирисиз. Ўйин амалиёти етишмаётган бошқа ўйинчилар сиздан ўрак олишлари мумкинми?
- Футболни севаман ва уни ўйнашда давом этишни истайман. Яна бошқа бирор нарса билан шуғулланиш, жамоага тажрибам билан ёрдам бериш ёқади. Футбол ҳақида кўп нарсаларни билдим. Мураббийлар нималарни бошдан кечиради, футболчилар иқтидорига қарамай, ҳар йили янги шартнома учун курашишади. “МК Донс” сафида икки йилни ўтказдим, аммо биз юқори лигага чиқа олмадик.

- Мураббийлик лицензиясини олишни истаганингизни эшитдик. Ҳозир “Ноттс Каунти”да ўйновчи мураббийсиз.
- Ёзда уйланмоқчиман, шу сабабли лицензияни бир йил кейинга қолдираман. Келаси йил ҳам шартномага эга бўлсам, айнан лицензия билан шуғулланаман. Шу билан бирга ҳали ўйнашда давом этаман. Яхши ҳолатда эканимни ҳис қиляпман.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика