Ал Хелайфи Мбаппе пул сабаб "Реал"га ўтишни рад этмаганини айтди
22 июн 2022 10:38
Новости
Ал Хелайфи Мбаппе пул сабаб "Реал"га ўтишни рад этмаганини айтди
ПСЖ президенти Нассер Ал Хелайфи нега ҳужумчи Килиан Мбаппе "Реал"га ўтишни рад этганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, 23 ёшли француз пул сабаб Париж клуби билан шартномани узайтириш қарорини қабул қилмаган.
"Реал"га катта ҳурмат билан муносабатдаман, бу буюк клуб. Килиан пул сабаб шартномасини узайтириш қарорига келмади. "Реал"нинг таклифи бизникидан яхшироқ эди. У бизнинг ўйинчимиз. Мадриддан ташқари унда Англияда вариантлар бор эди, аммо у ПСЖни танлади", — Ал Хелайфи.
Мбаппе ўтган мавсум парижликлар таркибида барча мусобақаларда 46та ўйинда майдонга тушиб, 39та гол ва 26та ассист қайд этди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Комментарии