RU

Последние новости

08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  169 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10

"Ал Виҳдат" бош мураббийи: "Насаф" катта жамоа" Новости

"Ал Виҳдат" бош мураббийи: "Насаф" катта жамоа"

ОЧЛ 6-тури доирасидаги "Насаф"га қарши баҳс олдидан "Ал Виҳдат" бош мураббийи Рард Ассаф ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мураббий "Насаф" клубига юқори баҳо берди. Шу билан бирга улар ҳам ғалаба учун астойдил курашашларини билдирди.

"Бу  жуда ва жуда муҳим ўйин. "Насаф" катта жамоа. Аммо биз ғалаба қозониб, ўзимизга керакли натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Барча футболчиларимиз ушбу ўйинда ғалаба қозониб, мусобақа гуруҳ босқичини яхши кайфиятда тугатишни исташмоқда."Насаф"га қарши ўйин яхши кечишига ишонамиз. Ўтган ўйинни барча кўрди. Биз гуруҳ пешқадами билан сўнгги дақиқада дуранг қайд этишга эришдик. Ғалаба қозонишга астойдик ҳаракат қиламиз. Ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқишга умид бор. Ҳар бир ўйинда жисмоний ҳолатимиз ва ўйинимиз очилиб бормоқда. Иордания чемпионати ҳали бошлангани йўқ. ОЧЛ мусобақаси бизга тайёргарлик вазифасини бажариб беради. Жисмоний ҳолатимиз мусобақа бошланганидан бери анча яхшиланди. "Ал Файсали"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда дуранг қайд этиб, умидни сақлаб қолдик", -дейди Рард Ассаф.

Эслатиб ўтамиз, жуда муҳим аҳамият касб этадиган "Ал Виҳдат" - "Насаф" учрашуви 27 апрель куни соат 22:15 да старт олади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика