"Ал Садд" янги мавсумга Барселонада ҳозирлик кўради
13 июл 2019 17:20
Новости
"Ал Садд" янги мавсумга Барселонада ҳозирлик кўради
Қатарнинг "Ал Садд" клуби янги мураббий Хави қўл остида машғулотларни бошлаб юборди.
Янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Испаниянинг Барселона шаҳри белгилаб олинди. Тез орада жамоа Барселонага йўл олади. Ҳозирча Доҳада бўлиб ўтаётган машғулотларда Саад Ал Шиб, Тариқ Салман, Акрам Афиф, Ҳамед Исмоил, Ҳассан Ал Ҳайдос, Салим Ал Ҳажри ва Абдулкарим Ҳассан каби фтуболчилар иштирок этмаяпти.
Чунки Қатар терма жамоаси Копа Америка мусобақасида иштирок этгани боис Хави бу ўйинчиларга дам берди. "Ал Садд" ОЧЛ 1/8 финалида "Ал Дуҳайл"га қарши баҳс олиб боради. Биринчи ўйин 6 август куни ўтказилади. Ушбу жуфтлик ғолиби мусобақанинг 1/4 финалида "Ал Наср"/"Ал Ваҳда" жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.
Похожие новости
22:35
Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди 1
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии