"Ал Насср"да молиявий муаммолар пайдо бўлди. Клуб Роналдудан бу ҳақда оғиз очмасликни сўраган
23 авг 2024 13:28
Новости
"Ал Насср"да молиявий муаммолар пайдо бўлди. Клуб Роналдудан бу ҳақда оғиз очмасликни сўраган
Ҳужумчи Криштиану Роналду ҳаракат қиладиган Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби молиявий муаммоларга дуч келмоқда.
Бу ҳақда "Essentialy Sports" хабар бермоқда.
Манбага кўра, клуб сўнгги пайтларда Саудия Арабистони Инвестиция жамғармасига мунтазам равишда ушбу масала юзасидан мурожаат қилиб келади. "Ал Насср" таркибни кучайтириш учун пул сўраган, аммо рад жавобини олган.
Клуб президенти ва бошқарув аъзоларидан бир нечтаси ушбу масала ортидан аллақачон истеъфо берган. Роналду ҳам жамоа кучаймаслигидан норози. Бироқ клуб Криштианудан бу мавзу бўйича омма олдида гапирмасликни талаб қилган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии