RU

Последние новости

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  8 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

"Ал Ҳилол"га қарши баҳс Намангандаги стадионда монитор орқали намойиш қилинмайдиган бўлди – "Навбаҳор" ПФК Новости

"Ал Ҳилол"га қарши баҳс Намангандаги стадионда монитор орқали намойиш қилинмайдиган бўлди – "Навбаҳор" ПФК

"Навбаҳор" клуби матбуот хизмати режалар бироз ўзгарганини расман маълум қилди.

Бироз аввал, клуб "Ал Ҳилол"га қарши ўйин Намангандаги стадионда монитор орқали намойиш қилинишини маълум қилганди. Бироқ, баъзи муаммолар сабаб учрашув монитор орқали намойиш қилинмайдиган бўлди. 

"Аввалроқ, клубимизнинг расмий телеграм канали орқали жамоамизнинг эртага “Ал-Ҳилол”га қарши кечадиган баҳсини “Марказий” стадионидаги катта мониторда жонли эфирда намойиш этиш режалаштирилаётгани ва бу борада ишлар олиб борилаётгани тўғрисида хабар берилганди.   

Аммо, учрашув видеоёзувини Саудия Арабистонидан олишда қийинчиликлар юз бериши, ўйин трансляцияси борасида айрим техник муаммолар юзага келганлиги, қолаверса, ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00 да намойиш этилиши, бу эса кўпчилик мухлисларга қийинчилик туғдиришини инобатга олган ҳолда, мазкур ўйин “Марказий” стадионидаги катта мониторда жонли эфирда намойиш этилмайдиган бўлди", -дейилади "Навбаҳор" ПФК берган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Ҳилол” – “Навбаҳор” ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади.

"Ал Ҳилол" – "Навбаҳор" ўйини Намангандаги стадионда монитор орқали намойиш қилинади

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика