RU

Последние новости

21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  0 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  19 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  19 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  5 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  13 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0

“Ал Ҳилол”га минг доллар жарима солиниши мумкин Новости

“Ал Ҳилол”га минг доллар жарима солиниши мумкин

Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клуби ОФК томонидан 1000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Чунки бу жамоа ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ОЧЛ регламентининг бир бандига амал қилмади.

Осиё чемпионлар лигаси регламентининг 54-моддаси матбуот анжуманларига бағишланган бўлиб, ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ҳар иккала жамоадан бош мураббий ва бир нафар футболчи иштирок этиши шарт қилиб қўйилган.

Фақат гап шундаки, матбуот анжуманига келган футболчи эртаси кун жамоасининг асосий таркиби майдонга тушиши лозим бўлади. Бу ҳақда 54-модданинг “b” бандида ёзиб қўйилган. Матбуот анжуманига мураббий асосий таркиб футболчиси билан келиши керак деган ёзув бор ОЧЛ регламентида. Масалан, “Бунёдкор”дан Олег Зотеев иштирок этди ва ўйинни асосий таркибда бошлади.

Аммо “Ал Ҳилол” бош мураббийи Сами Ал Жабер регламентнинг мана шу жойига амал қилмади. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманига аввалига Муҳаммад Ал Шлҳубнинг келиши кутилганди, бироқ мураббий ўзи билан 17-рақамдаги Абдуллоҳ Ал Ҳафитни олиб келди. 1992 йилда туғилган футболчи эса эртаси куни нафақат асосий таркиб, балки захирадигилар рўйхатига ҳам киритилмади. Умуман олганда, бу футболчи Осиё чемпионлар лигасининг ҳозирча бирорта ўйинида майдонга тушгани йўқ.

Бу билан Сами Ал Жабер регламентнинг айнан шу бандига амал қилмаган бўлиб чиқяпти ва “e” бандига кўра минг доллар миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида мана шунақа ҳолат рўй берганини ОФКда ишлайдиганлар инобатга олдими-йўқми, бунисидан ҳозирча бехабармиз.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика