RU

Последние новости

19:13Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 19:10"Реал" — "Райо Вальекано". Модрич асосий таркибда  1 18:26Суперлига. "Хоразм" - "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  12 18:18"Наполи" — "Фиорентина". Таркиблар маълум  0 17:54"Челси" — "Лестер" ва "Тоттенхэм" — "Борнмут" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  3 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  4 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  35 15:01Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз"  0

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Рэзван Луческу: "Пахтакор - кучли жамоа, лекин биз эртанги ўйинга тайёрмиз" Новости

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Рэзван Луческу: "Пахтакор - кучли жамоа, лекин биз эртанги ўйинга тайёрмиз"

"Пахтакор" эртага Осиё чемпионлар лигасининг навбатдаги тур учрашувини ўтказади.

"Ал Ҳилол" - "Пахтакор". Шота Арвеладзе ва Егор Кримец иштрокидаги ўйинолди матбуот анжумани

Маълумки, Осиё чемпионлар лигасининг кейинги турлари марказлашган тартибда Қатар пойтахти Доҳада ташкил этилади. "Пахтакор" эртага 3-тур баҳсини Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига қарши ўтказади. Бугун ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида "Ал Ҳилол" бош мураббийи Рэзван Луческу саволларга жавоб қайтарди. Руминиялик мураббийга жамоа дарвозабони Абдуллоҳ Ал Муайуф ҳамроҳлик қилди.


Рэзван Луческу: - "Осиё чемпионлар лигаси яна қайтганидан хурсандмиз. Бу ерга келишдан олдин Саудия Пролигасида бир нечта ўйин ўтказиб, якунда чемпионликни қўлга киритдик. Жамоада барчанинг кайфияти юқори. Ҳаммамиз яна бир бор ОЧЛ ғолиблигини қўлга киритиш мақсадида ташриф буюрганмиз". 

"ОЧЛда карантиндан кейинги илк учрашувни "Пахтакор"га қарши ўтказамиз. Пандемия пайтида ҳар икки жамоа осон бўлмаган кунларни бошдан ўтказяпти дея оламан. Шунга қарамай "Пахтакор" билан ўйинга тайёрмиз. Жамоамизда касал футболчилар бор, лекин уларнинг ўрнини тўлдира оладиган бошқа футболчиларга ҳам тўлиқ ишонаман".

Абдуллоҳ Ал Муайуф: "Жамоамиз Осиё чемпионлар лигасига тайёр деб ўйлайман. Алоҳида машқлар ўтказаётганимиз йўқ. Саудия Арабистони чемпиони бўлганимиз бизга муҳим ўйинлар олдидан иштиёқ беради. "Пахтакор" билан бўладиган ўйинни кучли ўтказишимиз керак. Мақсадимиз эса битта: яна ОЧЛда ғолиб чиқиш. Жамоада барчамиз аҳил бўлиб ишлаяпмиз. Эртанги ўйинга тайёрмиз".

 

- Жамоанинг жисмоний ҳолати ҳақида нима дея оласиз? 

Р.Луческу: - "Ҳаммаси жойида. Саудия Арабистони чемпионатидаги охирги турлардан кейин толиқиб қолдик деб ўйламайман. Доҳага келиб коронавирусга қарши тест топширдик ва беш нафар футболчимизда таҳлил ижобий натижа берди. Аммо бизда яхши таркиб йиғилган ва бошқа футболчилар касалланганлар ўрнини тўлдира олади. Эртанги ўйин учун 20 нафар энг яхши футболчини аниқлаб оламиз. Таркиб борасида "Пахтакор"га сюрприз тайёрлаб қўйганмиз десам ҳам бўлади".

- "Пахтакор" ҳақида фикрингиз? Бу жамоа сафида қайси футболчи сизга бошоғриқ бўла олади? 

Р.Луческу: - "Гуруҳдаги вазиятдан келиб чиқиб гапирадиган бўлсам, ҳар икки жамоа ҳисобида 6тадан очко бор. Бундан кўриниб турибдики, "Пахтакор" - кучли рақиб, лекин биз ҳам ўйинга тайёрмиз. Эртага гуруҳнинг энг кучли икки жамоаси ўзаро баҳс олиб боради. 

"Пахтакор" футболчиларидан кимнидир алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Рақиб жамоа сифатида яхши ҳаракатланади. Уларнинг бир нечта ўйинларини кўрдик ва рақибни ўргандик". 

"Кимнидир камситиш ниятим йўқ, лекин шуни айтишим мумкин, Саудия Арабистони чемпионати Ўзбекистон Суперлигасига қараганда кучли ҳисобланади ва биз ҳар турда кучли рақиблар билан ўйнаймиз. Бир сўз билан айтганда бизда қийин ўйинлар кўп. "Пахтакор" эса курашга бой ўйинларни нисбатан кам ўтказади. Лекин бу гапим "Пахтакор"ни кучсиз қилиб кўрсатмайди. Футболда ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак". 

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика