RU

Последние новости

15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  0 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  3 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3

"Ал Ҳидд" бош мураббийи: "Эртага ютсак сенсация бўлмайди" Новости

"Ал Ҳидд" бош мураббийи: "Эртага ютсак сенсация бўлмайди"

"Насаф" - "Ал Ҳидд" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози ва футболчиси иштирок этди.
Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Ал-Ҳидд” жамоасининг бош мураббийи Муҳаммад Алшамлан ва жамоа ҳимоячиси Саид Муҳаммад Аднан иштирок этишди.

- Аввало барчага Ассалому алайкум. Ўзбекистонда эканлигимдан хурсандмиз. Бизни илиқ кутиб олишгани учун маҳаллий ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Мен "Ал Ҳидд" жамоасига келганимга 3 ҳафта бўлди. Қисқа вақт бўлса ҳам жамоа билан тил топишиб кетдим. Бизнинг жамоа ўз вақтида бундай савиядаги мусобақаларда иштирок этишган. "Ал Ҳидд" икки карра Баҳрайн чемпиони ҳисобланади. "Насаф" эса ОЧЛда кўп бор ўйнаган ва тажрибали жамоа. Футболчиларимдаги истак ва шижоат туфайли ғалаба қозонишимиз мумкин. Футболда сенсациялар ҳам бўлиб туради. "Насаф" ўз уйида ўйнаши уларга устунлик бериши мумкин. Ўзбекистонда мавсум бошланмагани рақибимизга таъсир қилади деб ўйламайман. Мен Тошкентга ғалаба учун келдим, - дейди бош мураббий.  

- Мураббий айтиш мумкин бўлган барча гапларни айтиб бўлди. Барчаси эртага майдонда ҳал бўлади", - дейди ҳимоячи Саид Муҳаммад Аднан.



- Футболда сенсациялар ҳам учраб туради дедингиз. Демак, эртага ғалаба қозонсангиз сиз учун сюрприз ёки сенсация бўладими? 

- Йўқ. Сюрприз бўлмайди. Сабаби иккала жамоа савияси бир бирига яқин. "Ал Ҳидд" Баҳрайн чемпиони ва Суперкубогида ғолиб чиққан. Яъни эртага ғалаба қозонсак мен учун сюрприз бўлмайди. Ҳар қандай мураббий ҳар бир ўйиндан олдин ғалабани кўзлаб майдонга тушади. Шу жумладан мен ҳам.

- "Насаф" ҳақида нима дея оласиз? Яна бир савол "Ал Ҳидд"га яқинда келдингиз. Жамоани қандай фалсафа асосида ўйнатмоқчисиз?

- "Насаф"да Драган Черан, 14 ва 37-рақамларда ўйнайдиган футболчилар хавфли. Бундан ташқари терма жамоа дарвозабони ҳам ўйнайди. Фалсафамга келсак эртага ғалаба қозониш.

- Мураббий бунга қадар қайси жамоаларда ишлаган?

- Баҳрайннинг "Риффа" клубида фаолият олиб борганман. Бир йил олдин ўша клубда ишлардим.



- "Ал Ҳидд" Баҳрайн чемпиони, лекин бу мавсум жамоа учун оғир ўтмоқда. Бунга қўшиласизми?

- Мен ўтган ўйинлар ҳақида гапиришни истамайман. Доим келажакка интиламан. Эртага ғалаба қозонишга уринамиз.

- "Ал Ҳидд" клубининг маъноси қандай?

- Денгиз тугайдиган жойдаги шаҳарча.

- Сўзим сўнггида барчаси учун раҳмат айтмоқчиман. Тошкентда вақтимни жуда яхши ўтказаяпман. Ўзбекистонга раҳмат.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика