RU

Последние новости

16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  0 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  1 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  4 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  9 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2

"Ал Гарафа" - "Пахтакор": Аввалги учта ўйинни ёдга оламиз Новости

"Ал Гарафа" - "Пахтакор": Аввалги учта ўйинни ёдга оламиз

Эртага Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан ўрин олган саккизта учрашув бўлиб ўтади. "Пахтакор" гуруҳ босқичига йўл олиш учун Қатарда "Ал Гарафа" меҳмони бўлади.

Бу ўйин ҳар икки жамоа учун муҳим. Учрашув бир ўйиндан иборат ва ғалаба қозонган жамоа ОЧЛ гуруҳ ўйинларида иштирок этиш имконига эга бўлади. Қуйида аввалги учта учрашувни ёдга олиб ўтамиз.

2008 йил. Гуруҳ босқичи. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 2:2

2008 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида иккала жамоа бир гуруҳдан жой олишганди. Ўшанда "Пахтакор" кетма-кет олтинчи марта гуруҳ босқичига йўл олган. Жамоаларнинг биринчи ўйини Доха шаҳрида кечади ва 2:2 ҳисобида тугайди. Биринчи таймда ҳисоб очилмайди. Кейинчалик танаффусдан кейин ироқлик Юнис Маҳмуд 57-дақиқада ҳисобни очади. Орадан кўп ўтмай Клемерсон ҳисобни 2:0га етказади. Лекин "Пахтакор" қийин вазиятдан чиқиб кета олганди. Асрор Алиқулов билан Фарҳод Тожиев томонидан киритилган иккита гол дуранг натижани тақдим этади.

2008 йил. Гуруҳ босқичи. "Пахтакор" - "Ал Гарафа" 2:0

Гуруҳдаги охирги ўйинни шу жамоага қарши ўтказган "Пахтакор" 2:0 ҳисобида зафар қучганди. "Ал Гарафа" бунгача бешта ўйинда атиги икки очко жамғаргани учунми Тошкентга легионерлари билан келмайди. Натижада ўйин тўлиқ майдон эгалари устунлигида кечиб, Зайниддин Тожиев билан Одил Аҳмедовнинг голлари "Пахтакор"га навбатдаги уч очкони тақдим этади.

2010 йил. 1/8 финал. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0

Кетма-кет уч марта гуруҳда қолиб кетган "Ал Гарафа" 2010 йилги мавсумда гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлади ва мусобақанинг 1/8 финалида "Пахтакор" билан тўқнаш келади. Ўшанда Кайо Жуниор шогирдлари гуруҳда "Истиқлол", "Ал Аҳли" ва "Ал Жазира"ни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллашганди. "Пахтакор" эса "С" гуруҳидан иккинчи ўрин билан чиққан. Битта ўйиндан иборат нимчорак финалда "Ал Гарафа"нинг қўли баланд келади. 2008 йил "Пахтакор" дарвозасига тўп киритган Клемерсон бу сафар яна гол уради ва жамоасини чорак финал сари етаклайди, "Пахтакор" эса мусобақадаги юришини тўхтатади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика