RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  98 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Ал Файха" бош мураббийи: "Ғалаба қозониш учун таваккалга қўл урамиз" Новости

"Ал Файха" бош мураббийи: "Ғалаба қозониш учун таваккалга қўл урамиз"

Осиё Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Ал Файха" — "Пахтакор" учрашувидан аввалги матбуот анжуманида "Ал Файха" бош мураббийи Вук Расович ва ҳимоячи Муҳаммад ал Бақави иштирок этди.

Расович: "Мақсадимизга эришиш учун "Пахтакор"га қарши баҳсда таваккал қилишимизга тўғри келади. Ушбу муҳим учрашувда футболчиларимизга ишонаман. Биз Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири билан тўқнаш келамиз. Уларнинг ўтган ўйинини томоша қилиб, шундай хулосага келдимки, жамоа 1-турда "Ал Айн"га ютқазишга лойиқ эмасди.


Қитъа мусобақасида узоқроққа бориш ниятидамиз, бу йўлда эса "Пахтакор"га қарши ўйин ўта муҳим саналади. Бизда бир қатор жароҳат олган ўйинчилар мавжуд, шу боис эртанги ўйинда кимлар иштирок этиши тўғрисида бош қотиришга тўғри келади", деди сербиялик мутахассис.


Ал Бақави: "Бўлажак учрашув муҳим аҳамият касб этишини ҳис қилиб турибмиз. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда уч очкони қўлга киритишимиз лозим. Албатта, ўйинлардаги чарчоқ ва босим бизга қўшимча юк бўлмоқда. Сабаби, биз учта мусобақада қатнашяпмиз. Эртанги ўйин муваффақиятли натижа учун бор кучишимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз", деди саудиялик ҳимоячи.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика