RU

Последние новости

14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  0 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  1 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  1 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  5 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  2 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  5 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  11 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  4 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  5 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  4 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  5

"Актобе"да ғалаба, "Иртиш" ва "Жетису"да мағлубият Новости

"Актобе"да ғалаба, "Иртиш" ва "Жетису"да мағлубият

Қозоғистон премьер лигасида иккинчи босқичнинг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Биз эътиборингизни ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинларга қаратамиз.

Чемпионлик учун яқин турган "Актобе" сафарда ўтган йилги мамлакат чемпиони Қарағанданинг "Шахтёр" клуби меҳмони бўлди. Учрашув тақдирини 61-дақиқада Гридин томонидан урилган ягона гол ҳал қилди - 0:1. Ўйинда Александр Гейнрих тўлиқ ўйнаган бўлса, Темур Кападзе 82-дақиқага қадар ҳаракат қилди. Марат Бикмаев ҳамон жароҳатини даволамоқда. "Актобе" 30 очко тўплаган ва "Остона" билан бирга чемпионатда пешқадамлик қилмоқда.

ШАХТЁР - АКТОБЕ - 0:1 (0:0)
Гол:
Гридин, 61 (0:1).

"Иртиш" сафарда айнан "Остона"га 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ҳамюртимиз Улуғбек Бақоев 71-дақиқага қадар ҳаракат қилган бўлса, жароҳатини тузатаётган Камолиддин Мурзоев майдонга тушмади. "Иртиш" 21 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда.

ОСТОНА - ИРТИШ - 4:2 (2:1)
Голлар
: Ахметов, 14 (1:0). Дмитренко, 33 (2:0). Юрин, 35 (2:1). Твумаси, 49 (3:1). Сисеру, 54 (4:1). Струков, 89 (4:2).

"Жетису" ўз уйида "Акжайик" клубига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Майдон эгалари сафида Руслан Мелзиддинов тўлиқ ўйнаган бўлса, Шавкат Саломов биринчи бўлимдан сўнг бошқа футболчига алмаштирилди. "Жетису" 12 очко билан мусобақа жадвалининг сўнгги 12-поғонасида бормоқда. 

ЖЕТИСУ - АКЖАЙИК - 0:3 (0:2)
Голлар
Черни, 27 (0:1). Коструб, 30 (0:2). Черни, 88 (0:3).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика