RU

Последние новости

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  2 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  4 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  8 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  17 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Актамовнинг жамоасидан кўнгли тўқми? Новости

Актамовнинг жамоасидан кўнгли тўқми?

“Қизилқум” клуби биринчи даврани ўзи истаган даражада ўтказа олмаганидан хабарингиз бор.

Улар 15 ўйинда 20 очко жамғариб 10-ўринни эгаллаб турибдилар. Жамоа раҳбарияти эса бундан тушкунликка тушмади ва ёзги йиғинда олиднги йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида ишлашни мақсад қилишди ва шундай ҳам бўлди. Навоийликлар тайёргарлик жараёнида ўртоқлик учрашувларига ҳамда селекцияга эътибор қаратди. Умуман олганда, жамоанинг кўрсатаётган ўйини чакки эмасди. Масалан, биринчи даврада ҳам Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги клуб ёмон таассурот қолдирмаган. Шунчаки, омадсизлик уларни таъқиб этди десак муболаға қилмаган бўламиз. Энди ҳаммаси иккинчи даврага боғлиқ. “Қизилқум” ўз кучини айнан яқинлашаётган мавсумнинг иккинчи ярмида кўрсатадигандек. Бош мураббий Ҳамиджон Актамов билан ҳам ўзига хос мусоҳаба қилишимиз анчадан бери кутилаётганди. Ниҳоят, иккинчи давра арафасида ўқувчиларимиз учун ўз фикрларини билдирди.

Тайёргарлик ҳақида

Табиийки, Ҳамиджон Ғуломовичнинг дастлабки билдирадиган фикрлари – бу ёзги йиғиндаги тайёргарлик билан боғлиқ бўлади. Зеро, давралар оралиғидаги машғулотлар жараёни қай тарзда кечганлигини Актамовдан бошқаси аниқ қилиб тушунтириб бера олмайди.

-Ёзги йиғинимизнинг дастлабки қисмини Навоийда бошладик. У ерда футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида ишладик. Ундан кейинги машғулотларимизни Тошкентда давом эттирдик. Пойтахтда назорат учрашувларини ҳам ўтказишни режалаштиргандик ва шунга асосан 6 та ўйин ташкил қилдик. Айтишим керакки, мен футболчиларимнинг тайёргарлигидан кўнглим тўлди. Жамоамиз энди ўйинларга 100 фоиз тайёр. Қўрқмасдан иккинчи даврани бошлай оламиз.

Таркибдаги ўзгаришлар хусусида

Ҳамма клубда бўлгани каби “Қизилқум” таркибида ҳам янгиликлар юз берди. Тўғри, айрим жамоалар сингари бу ерда у қадар катта ўзгаришлар содир этилгани йўқ. Аммо, барибир ўзига яраша келди-кетдилар бўлди. Масалан, Жасур Ҳасанов, Воҳид Шодиев, Азамат Алланиёзов каби футболчилар жамоа билан хайрлашдилар. Албатта, уларнинг ўрнига янги ўйинчилар жалб этилди. Бош мураббий эса айнан ўзгаришлар ҳақида гапирди.

-Асосий таркибимизда унчалик катта ўзгаришлар бўлмади. Гарчи жамоамизни тажрибали ўйинчилар тарк этган бўлса-да, биз кучсизланиб қолганимиз йўқ. Вазиятдан фойдаланиб уларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик ва ишонган футболчиларимиз бор. Максим Юрку, Отабек Исроилов, Акром Баҳриддинов, шунингдек, Нодирхон Камолов ва Эркин Жабборовни жамоамизга қайтардик. Биздан кетган ўйинчиларнинг кейинги фаолиятига омад тилайман.

“Пахтакор”га қарши ўйин

“Қизилқум”ни иккинчи давранинг илк турида жиддий ўйин кутиб турибди. Улар ўз уйида супержамоага айланишни мақсад қилган “Пахтакор”ни қабул қилади. Шубҳасиз, бу туринг марказий учрашувлардан бирига айланади. Хўш, Актамов Шота Арвеладзе бошчилигидаги “Пахтакор”ни мағлуб этиш йўлини топа оляптими?

-Биз “Пахтакор”га қарши курашга тайёрмиз, дейди – “Қизилқум” устози. – Албатта, ушбу ўйинда майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушамиз. Ишонаманки, мухлисларимиз учун яхши ўйин кўрсатамиз. Тўғриси, расмий ўйинлар бўлмаётган бундай пайтда ўзим ҳам бироз зерикиб қолдим. Мана энди асосий курашлар бошланяпти. Мен ўз жамоамга ишонаман.

Актамов ўзининг тақдирига ҳам тўхталди

Хабарингиз бўлса, яқинда ушбу мутахассис ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзганди ва буни ўзи ҳам тан олганди. “Қизилқум”да бир неча йилдан бери ишлаб клубни ривожлантириш йўлида саъйи-ҳаракатларини амалга ошираётган бир пайтда унинг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Лекин кўриб турибмизки, унинг ўзи жамоасини иккинчи даврага тайёрлашда давом этмоқда. Шунинг учун аслида нима бўлгани хусусида ўзидан сўрашга қарор қилдик.

-Тўғри, ростдан ҳам клубдан кетмоқчи эдим. Яширмоқчи эмасман, биринчи даврадан кейин менга бошқа клублардан ҳам таклифлар тушди. Кейин эса ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кўрдим. “Қизилқум”ни қабул қилиб олганимга 4 йил бўлди. Биз бу вақт давомида сира ҳам орқага қараб кетганимиз йўқ. Асосан босқичма-босқич кўтарилиб келяпмиз. 2016 йилда тарихий ўринни қайтаришга эришдик. Бу йилги натижаларимиз ҳам ёмон эмас. Биринчи даврада фақат ўз майдонимиздаги ўйинлар ўзимиз кутгандек “ўхшамади”. Мухлисларимиз хафа бўлишди ва улар бизни қўллаб-қувватлаш ўрнига ўйинчиларимизни ҳақорат қилдилар. Бу эса йигитларимизга ўз таъсирини кўрсатди. Бу ҳолат футболда оддий ҳолат эканлигини уларга тушунтиришга ҳаракат қилдим. Худо хоҳласа, иккинчи даврада чиройли ўйинлар кўрсатиб ишқибозларимизни хурсанд қила оламиз. Агар футболни яхши тушунадиган мухлислар ўйинимизни таҳлил қилишса жамоамиз югур-югур эмас, балки чинакам футбол ўйнашяпти. Албатта, натижа ҳам бўлади. Шуларни ўйлаган ҳолда клубда қолиб, ўзим устимда ишлашни ва футболчилар ҳам ўз устиларида ишлашда давом этишини, тўхтаб қолмасликларини ўзимга ва йигитларга мақсад қилиб қўйдик.

ФИРДАВСХОН.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика