Акром Комилов: "Фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"
31 июл 2017 10:06
Новости
Акром Комилов: "Фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"
Ушбу учрашув олдидан "Бунёдкор" клуби футболчиси Акром Комилов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Нефтчи"га қарши учрашувдан сўнг "Динамо"га қарши баҳсга тайёргарликни бошлаб юбордик. Самарқандликларга қарши тайёргарлик аъло даражада олиб борилди. Машғулотларда хатоларимиз устида иш олиб бордик. Мураббийларимиз керакли кўрсатмаларни беришди. Бизга биргина Рустам Ашурматов бугунги ўйинда ёрдам бера олмаслиги мумкин. Чунки Ашурматов эндигина машғулотларга қўшилди. "Динамо" яхши шаклланган жамоа. Самарқандликлар давралар оралиғида бир қатор футболчиларни ўз таркибига қўшиб олди. "Динамо" футболчилари стандарт вазиятлардан яхши фойдаланади. Лекин бизни ҳеч нарса қизиқтирмайди. Бугун фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз", - дейди Акром Комилов.

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии