RU

Последние новости

13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  1 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  15 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  0 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  5 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  5 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  5 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9

Акмал Холмуродов: "Бутун Самарқанд катта футболни соғиниб қолган" Новости

Акмал Холмуродов: "Бутун Самарқанд катта футболни соғиниб қолган"

Барчамиз интиқлик билан кутаётган янги мавсум олдидан “Динамо” жамоаси тақдимот маросимини ўтказди.

Тадбир Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, юзлаб мухлислар ва ОАВ иштирокида ўтди.

Янги футболчиларни таништирув маросимидан сўнг “Динамо” жамоаси сардори Акмал Холмуродовнинг бошланаётган Сoca-Cola Суперлигаси баҳслари ҳақидаги фикрлари билан танишдик.

- Авваламбор, барчани янги футбол мавсуми билан табриклайман. Бугун тақдимот маросими ажойиб, юқори даражада ўтди. Катта залда юзлаб мухлислар ва вилоят ҳокими иштирокида биз футболчиларни бу даража катта эътибор билан кутиб олишларини кутмагандик. Ишонч учун раҳмат, бундай эътибор ва ишончни оқлаш учун бор кучимизни ишлатамиз.



Янги мавсум олдидан пухта тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Йиғинимиз якунида Суперлигага ўйнашимиз аниқ бўлгач, бу барча футболчиларга ҳам қўшимча масълият ва мотивация берди. “Динамо” катта бир оилага айланган. Менимча, бизнинг энг катта кучимиз бирдамлигимизда.

Дастлабки турда “Насаф”га қарши ўйнаймиз. Ушбу жамоа ҳурматга сазовор рақибдир. “Динамо” – “Насаф” учрашуви жанговар ва шиддатли ўтишига шубҳам йўқ. Таништирув маросимида юзлаб мухлислардан сездимки, бутун Самарқанд катта футболни соғиниб қолган. Ўйлайманки, “Динамо” – “Насаф” учрашувида ўйингоҳ мухлислар билан лиқ тўлиб, самарқандлик ишқибозлар бизнинг “12-ўйинчи”мизга айланишади. Барчани шанба куни “Динамо” стадионига чорлаб қоламан.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика