RU

Последние новости

01:32"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси: "Квадрупл? АПЛ муҳимроқ"  0 01:10Киммих "Реал" билан боғланди  1 00:45Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  12 00:29БАА. Ўзбек футболчилари дербисида Ғаниев жамоаси ғолиб бўлди  2 00:04Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Рейнжерс" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  6 23:50Альфонсо Дэвиснинг келажаги душанба куни ҳал бўлади  0 23:29Расман: "Барселона" Араухо билан шартномани узайтирди  2 23:12Футзал. "Бунёдкор" етакчилардан бирига қарши ўйинда камбек қайд этди, "Металлург" ўз тарихидаги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 22:54Шаҳбоз Беғамов - "Нефтчи" жамоаси спорт директори!  21 22:39Ўзбекистон футзал федерациясида тайинловлар амалга оширилди  3 22:00Суперлигадаги дебютида "Насаф"ни жазолаган, ҳокимдан машина олган ҳамда Тошкентда ота-онаси кўз ўнгида гол урган Рубин Хебай ҳақида қизиқарли маълумотлар  21 21:46Мармуш "Манчестер Сити"нинг энг қиммат трансферларидан бири бўлди  13 21:15Влахович "Арсенал"га ўтмайдиган бўлди  2 20:51"Челси" "Верона" футболчисини сотиб олмоқчи  4 20:20Абдуқодир Ҳусанов бешинчи ўринда  16

Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Иброҳим Отахоновдан “БЎФМ”да мастер-класс ФОТО Новости

Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Иброҳим Отахоновдан “БЎФМ”да мастер-класс ФОТО

“Андижон” футбол клуби қошидаги “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”да кеча тажрибали ўйинчилар иштирокида мастер-класс ташкил этилди.

“БЎФМ”да футболнинг сир-асрорларини ўрганиб келаётган ёш болалар билан “Андижон” футбол клубининг энг тажрибали ўйинчилари бўлган – Акмал Холматов, Анвар Бердиев ҳамда Иброҳим Отахонов учрашди. Кеч соат 18:00га яқин “Бўстон” даҳасида жойлашган “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”га кириб борар эканмиз, у ерда бизни мактаб директори Бекзодбек Каримов кутиб олди ва мактаб ҳаёти билан қисқача таништириб ўтди. Шундан сўнг тадбир бошланди.  Очиғини айтганда, учрашув чоғида болакайлар Ўзбекистоннинг таниқли футболчилари қаршисида туриб, бироз ҳаяжонланди. Негаки, “БЎФМ”да илгари бу каби тадбирлар кўп ҳам ташкил этилмаганди. Қолаверса, ўз даврининг етук ўйинчилари бўлган Акмал Холматов ва Анвар Бердиевдек маҳоратли футболчилар билан учрашиш бизнингча бугунги кунда ҳар қандай ёш авлодни бироз ҳаяжонга солиши турган гап. Сабаби бу икки футболчи ўз вақтида “Нефтчи”нинг гуллаган чоғида, асосий фигуралари ҳисобланарди.


Учрашув аввалида ўзаро савол-жавоблар қилинди. Ёш болалар тажрибали ўйинчилар томон ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Хусусан тажрибали ҳужумчи, олий лигадаги фаолияти давомида 200тага яқин гол уриб, ҳамон майдонда жавлон ураётган Анвар Бердиевга “БЎФМ” тарбияланувчиси қандай қилиб, бундай натижаларга эришгансиз қабилидаги савол билан мурожаат қилди. Шунда 39 ёшли ҳужумчи энг аввало машғулот чоғида ўз устида тинимсиз ишлаши ва спорт қонун-қоидаларига қатъий риоя этгани натижасида эришганини билдирди.

Ўз вақтида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидаги ёрқин ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган Акмал Холматовга ҳам футбол мактаб тарбияланувчиси савол бериб, илк бор қайси позицияда ўйнагансиз дея мурожаат қилди. Шунда 41 ёшли Холматов болалик пайтларида ҳужумчи сифатида ўйнаганини билдириб ўтди.
Шунингдек Иброҳим Отахонов биринчи Андижондаги “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”да таҳсил олганини, илк мураббийи Дилшодбек ака бўлганини билдириб ўтди.

Тажрибали футболчилар ёшларга машғулот чоғида ўз устида ишлашда ҳеч қачон дангасалик қилмасдан, мақсад сари дадил қадам босиш кераклигини билдириб ўтди.
Шундан сўнг ҳар уччала тажрибали футболчилар ўзларига алоҳида биттадан гуруҳни ажратиб олган холда, машғулот ўтказиб берди. Эътиборлиси 41 ёшли  Акмал Холматов ёш болалар билан тенгма-тенг машғулот ўтказиб, улага далда бўлди ва керак пайтда қандай ишлаш лозимлигини уқтириб борди.  – Сен тўпга бўйсунма, аксинча тўп сенга бўйсуниши керак. Ёки тўпни ҳеч қачон сизлама, уни аямаш керак – дейди Холматов. 




Мастер-класс чоғида Бердиев, Холматов ва Отахоновдан “БЎФМ” тарбияланувчилари ҳақида сўраганимизда, илиқ фикрларини билдириб, болалар футболига эътиборни янада кучайтириш жоизлигини таъкидлади.






Шу тариқа мастер-класс якунига етди ва учрашув сўнггида болалар тажрибали акалари билан эсталик учун суръатга тушишди. Мазкур тадбир шубҳасиз “БЎФМ”даги болалар учун фойдали бўлди ва уларга бу қўшимча иштиёқ ва куч бағишлади десак муболаға бўлмайди. Келгусида ҳам бу каби тадбирларни ташкил этишга ўзаро келишиб олинди.


"Андижон" матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика