RU

Последние новости

21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  0 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  0 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  1 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  8 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  1 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  4 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  13 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  5 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  7 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  8 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  1 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2

Акмал Турсунбоев: «Ўтказиб юборилган голларда доим дарвозабоннинг ҳам айби бўлади» Новости

Акмал Турсунбоев: «Ўтказиб юборилган голларда доим дарвозабоннинг ҳам айби бўлади»

«Бухоро» - «Андижон» учрашувида ўз дарвозасидан 5 та гол ўтказиб юборган Акмал Турсунбоевдан ўйин ҳақида фикрларини сўрадик.

Гарчи Турсунбоевнинг йирик мағлубиятдан кейин кайфияти тушкун бўлишига қарамай, ўзини профессионалларча тутиб, мухлислар учун ўз фикрларини билдириб ўтди. Бунинг учун Акмалга қойил қолдик.

- Тўғриси, бундай йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин аниқ бир нарса дейиш қийин. Бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Бухорога имкон қадар ютқазмаслик мақсадида келгандик. Рақиб жамоа таркибида тажрибали футболчилар кўп. Уларда ўйин савияси ҳам яхши даражада эканлигини айтган бўлардим.

- Бизда ҳам бир қатор голли вазиятлар бўлди. Аммо улардан оқилона фойдалана олмадик. Ўйиндан олдин жамоадошларимга айтгандим, менга жуда кўп иш бўлишини.

- Ўтказиб юборилган голларга келадиган бўлсак. Менимча ҳаммасини қайтариш мумкин эди. Биласизми ҳар доим ўтказиб юборилган голларда дарвозабонлар барибир айбдор бўлади. Шу боис мен ҳам қайсидир маънода «Бухоро» билан ўйиндаги голларда ўзимни айбдор ҳис қиламан. Ҳимоячилар ҳақида гапириш нотўғри. Улар ҳам имкон қадар харакат қилди. Мағлубиятга бутун жамоа айбдор деган бўлардим, - дейди Турсунбоев.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика