RU

Последние новости

12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланмоқда (жараённи онлайн кузатиб боринг)  0 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  1 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  1 11:30Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?  8 11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0 10:45"Манчестер Сити" захира дарвозабони Ортега илк бор Германия термасидан чақирув олди  1 10:24Суперлига. Абрамов бугун собиқ жамоасига қарши, "Олимпик" Олмалиқда меҳмон   0 10:21"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси учун курашади  0 09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  1 09:30Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!   9 09:00"Реал Мадрид" "Лейпциг" ҳимоячисини ўзининг асосий трансфер мақсадига айлантирди  4 08:29ПСЖ "Астон Вилла" тўпурарини ўз сафида кўрмоқчи  0 08:10БУМ! Криштиану Роналду "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин   25 07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  2 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" охирги дақиқада гол уриб, ПСЖдан ғалабани юлиб олди. "Арсенал" "Интер"га ютқазди  12

Акмал Турсунбоев: “Андижон”нинг қуйи лигага тушиб кетишида барчанинг айби бор” Новости

Акмал Турсунбоев: “Андижон”нинг қуйи лигага тушиб кетишида барчанинг айби бор”

Тошкентнинг “Пахтакор” футбол академиясида таҳсил олган Акмал Турсунбоев бу йил Андижоннинг “Андижон” клубида олий лигада дебют қилди.

Афсуски, Турсунбоевнинг элитадаги иштироки бироз омадсиз чиқди. “Андижон” қуйи лигага равона бўлди. Шундай бўлсада Акмалга Тошкентнинг “Обод” клубидан таклиф бўлди ва у қишки йиғин машғулотларда иштирок этди. Томонлар келиша олмаган кўринади, Турсунбоев Наманганнинг “Навбаҳор” таркибига бориб қўшилди. Биз посбон билан учрашиб фаолияти ҳақида интервью олдик.



-  Акмал ўтган мавсумда сиз “Андижон” таркибида олий лигада дебют қилдингиз. “Андижон” клуби учун ўтган мавсум омадсиз келди ва биринчи лигага равона бўлди. 2016 йилги мавсум сиз учун қандай ўтди?
-  Ўтган мавсум олий лигада дебют қилдим. Мен учун бу ғалаба десам ҳам бўлади. Афсуски, клуб билан керакли бўлган натижани қўлга кирита олмадик. Олдимизга қўйган мақсадимизга эриша олмадик. Балки қаердадир хато бўлгандир. Янги мавсумда ушбу хатоларни такрорламасдан фақат ғалаба иштилиш керак. Ҳар бир жамоада қаердадир омадсизлик қаердадир омадли иштирок этади. Биз қаердадир яхшироқ ҳаракат қилмагандирмиз. Шунинг учун ҳам ғалаба қозониш керак бўлган имкониятни қўлдан чиқардик. Ғалаба қозониш керак ёки дуранг натижа қайд этишимиз керак бўлган имкониятдан фойдалана ололмадик. Иккинчи даврада биз “Пахтакор” клуби устидан ғалаба қозониб ўзимиз учун керакли бўлган очкони қўлга киритгандик. Шундан сўнг “Локомотив” ва “Қўқон-1912” жамоаларига қарши омадсиз ўйин ўтказдик. Водий дербисида “Нефтчи” клуби устидан ғалабага эришдик. Кейин нимадир содир бўлдида биздан омад юз ўгирди. Мавсум охирлаб қолганида вазият биз учун оғир бўлаётганини тушундик ва керакли бўлган очколарни жамғаришни ҳақида ўйладик. Сўнгги 5-6 олти турда очко жамғаришни бошладик. Афсуски, бу ҳам бизга ёрдам бермади. Биринчи ва иккинчи даврадаги жамоамиз таркибига эътибор берсангиз, бизда жуда ҳам кучли таркиб бор эди. Биз ушбу таркиб билан кучли ўнликдан жой олишимиз керак эди. Биринчи даврани омадсиз якунлаганимизни таъкидлаб ўтишим керак. Мухлисларимиз биздан фақат ғалаба қозонишимизни кутганди. Бизни сўнгги дақиқагача қўллаб-қувватлаб туришгани учун уларга катта раҳмат айтаман.

-  “Андижон” жамоасининг биринчи лигага равона бўлишига нима сабаб бўлди, мураббийларми ёки футболчилар?

-  Биринчи даврада жамоани Бахтиёр Ашурматов бошқарди. Иккинчи даврада эса Виталий Легай ўйинларга бизни тайёрлаб борди. Менимча бунга бутун жамоа айбдор. Мен кимнидир айбдор қилиб кўрсатмоқчи эмасман. Ҳамма бир ишни қилди. Лекин ушбу вазифани бажара олмадими, бунда ҳаммани айби бор.


-  Сиз учун ўтган мавсумдаги энг яхши ва энг ёмон ўйин қайсилигини айта оласизми?
-  Биринчи даврада сафарда “Бухоро” клубига қарши учрашув мен учун жуда ҳам омадсиз бўлди. Ўша учрашувда 5та гол ўтказиб юбориш мен учун шармандалик бўлди. Албатта, бу футбол эканлигини яхши тушунаман. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин бундай вазият мен учун шармандалик. Шундай бўлиш керак экан шундай бўлди. Энг асосийси ўз устимда ишлашда давом этишим керак. Энг яхши ўйинимга тўхталадиган бўлсак, иккитасини айтиб ўтишим мумкин. Биринчиси Ўзбекистон кубогида Қаршининг “Насаф” жамоаси ва Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши ўйин. Бу мен учун жорий мавсумдаги энг яхши ўйинлар бўлди. Боя айтиб ўтганимдек ўз устимда ишлашдан тўхтамаслигим керак.

-  Дарвозабонлар гол ўтказиб юборса тушкун ҳолатга тушиб қолади. Сиз ўз дарвозангиздан гол ўтказиб юборсангиз мана шундай ҳолатдан қандай чиқиб кетасиз?

-  Бундай ҳолат кўпчиликда бўлса керак. Қаердадир ишонсиз яна қаердадир омадсиз ўйнаш мумкин. Дарвозабон ўз дарвозасидан биринчи голни ўтказиб юборгани билан ҳаммаси тўхтаб қолмайди. Ўйин давом этади. Хатога йўл қўйгандан кейин уни дарҳол унутиш керак. Ўйиндан сўнг йўл қўйган хатони эслаб уни таҳлил қилиш мумкин. Ҳеч қачон ўйин вақтида бундай хатоларни таҳлил қилиш керак эмас. Ҳар қандай ҳисобни ҳар қандай вақтда ўзгартириш мумкин. Бунинг учун дарвозабон қолган жамоадошларини руҳлантира олиш керак.

-  Жорий мавсум чемпионат сўнггигача қуйи ўриндаги жамоалар орасида қизиқарли баҳс кузатилди, ўзига яраша интрига бўлди. Илк дебют ўйинингиз сиз учун қанчалик қизиқарли ўтди?

-  Сени жамоанг қуйи ўринларда юрса албатта бу ёқимсиз ҳолат. Ҳар бир учрашувда ҳар бир очко учун курашиш керак. Шунинг учун ҳам олдимизга вазифа қўйилганди, мана шу вазифани бажариш учун ҳаракат қилдик. Биз билан рақобатлашаётган жамоаларни қувиб ўтишимиз керак эди. Рақобатчиларинг сенга яқин ўринда бораётган жамоага қарши ўйин ўтказиш энг қизиқарлиси. Керакли бўлган очкони қўйиб юбормаслик учун ҳар бир ўйинга яхши кайфиятда бориш керак.

-  Олий лигадаги дебют ўйинингиз омадсиз келди деб айта оласизми?

-  Бундай деб ўйламайман. Чунки ҳар бир футболчи учун илк дебют шахсий ютуғи бўлади. Агарда умумий оладиган бўлсак бутун жамоанинг мағлубияти. Кучли ва тажрибали футболчилар жамланган жамоа биринчи лигага равона бўлди. Бу футбол. Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин.


-  “Андижон” жамоасидан кетганингиздан сўнг қишки йиғинда “Обод” жамоаси йиғинида эдингиз. Лекин ҳозир “Навбаҳор” клубида машғулотларда иштирок этяпсиз. “Обод”ни тарк этишингизга нима сабаб бўлди?
-  “Обод” жамоасида яхши футболчилар ва кучли мураббий бор. Мен улар билан йиғинда иштирок этиб менга нима таклиф қилишларини билмоқчи эдим. Ушбу жамоа баъзасини тарк этишимнинг биринчи сабаби, биз келиша олмадик. Бу молиявий томондан эмас, балки шартнома билан боғлиқ. Футболчилар билан шартномани узайтириши бўйича уларнинг ўзларини принципи бор экан. “Обод” раҳбарияти мен билан бир йилдан кўпроқ муддатга шартнома таклиф қилди. Мен эса уларга бир йиллик шартномага имзо чекиш таклифимни айтдим. Улар мени эшитишди мен ҳам уларни эшитдим. Вазифат шундай тус олдики, уларга қўнғироқ қилиб мени жамоанинг йиғинига таклиф қилишгани учун миннатдорчилик билдирдим. Менга Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасидан таклиф бўлди. Ҳозир ушбу жамоа йиғинларида иштирок этяпман. Ўзимни яхши томонларимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Қолганини вақт кўрсатади.

-  “Обод” жамоаси билан нима учун 2 йиллик шартномага имзо чекмадингиз. Жамоанинг кейинги йил қуйи лигага тушиб кетади деб ўйладингизми?

-  Гап бунда эмас. Бир жамоа футболчи билан бир йиллик шартнома имзоласа, мавсумнинг ярмида ўша футболчи бошқа жамоага бемалол ўтиши мумкин. Агар футболчи жамоа рахбарияти билан ёки жамоа раҳбарияти футболчи билан келиша олмаса, футболчи жамоага мослаша олмаса мавсум ярмидан бемалол бошқа клубга кўчиб ўтиши мумкин. Мен учун ҳам маъқул вақт бир йил деб ўйлайман. Кейин қолганини ўйлаб олиш мумкин.

-  “Навбаҳор” жамоасидан ташқари сизга бошқа клублардан таклифлар бўлдими?

-  Менга қизиққан жамоалар раҳбарияти билан гаплашдим. Лекин улар орасидан Наманган клубини танладим. Қайси клублардан таклиф бўлгани ҳозирча сир бўла қолсин. Улар орасида Тошкент клублари йўқ. “Навбаҳор” клуби раҳбарияти билан жиддий гаплашиб олганим йўқ. Бироз вақтдан сўнг уларнинг ўзлари бу ҳақида айтишади. “Навбаҳор” билан машғулотларда иштирок этяпман. Куни кеча “Олмалиқ” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказдик ва кичик ҳисобда ғалаба қозондик. Тажрибали мутахассислар бизларга машғулотлар ўтказмоқда. Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

-  Агарда сизга кучли клубларимиздан таклиф бўлса, ўша таклиф бўлса ўша жамоага ўтармидингиз. Лекин уларда кучли ва маҳоратли дарвозабонлар бор. Улар билан рақобатлашишдан қўрқасизми?

-  Ўзбекистон чемпионатида етакчи дарвозабонлар орасида бўлиш жуда ҳам қизиқарли. Мен улар орасида ўзимни кучли ва супер дарвозабон деб айта олмайман. Етакчи клубларнинг дарвозабонлари билан бирга ишлаб, улар билан рақобатлашса кўпроқ ўсишга эришади. Энг асосийси қўрқиш керак эмас. Мен рақобатдан қўрқмайман, балки жуда ҳам қизиқарли бўлади. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади, деб бежизга айтишмаган. Сендан яхши дарвозабон билан рақобатлашсанг сен ундан ёмон эмас эканлигингни кўрсатишга ҳаракат қиласан. Шунда тезроқ ўсишга эришасан.



-  Биламизки сиз ёшлар терма жамоасида ҳам иштирок этгансиз. Лекин ўтган йили Қатар давлатида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида терма жамоага чақирилмадингиз. Бу нима билан боғлиқ, деб ўйлайсиз?
-  Бир қатор халқаро мусобақаларда ёшлар терма жамоаси таркибида иштирок этганман. Лекин Олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатига нима сабабдан чақиришмаганини биламан. Ўшанда менда ўйин амалиёти кам бўлган эди. Мен буни тўғри қабул қиламан. Нима бўлганда ҳам менда ўйин амалиёти йўқ эди. Абдумавлон Абдужалилов менга қараганда “Нефтчи” таркибида кўпроқ ўйин ўтказган эди. Мен эса “Пахтакор” ўринбосарлари таркибида жуда ҳам кам ўйин ўтказгандим. Шунинг учун ҳам ушбу мусобақадан четда қолгандим.

 Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика