RU

Последние новости

12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  2 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   12 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  13 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  5

Акмал Шораҳмедов: "ОЧЛ гуруҳ босқичи бизни бекорчиликдан қутқариб қолди" Новости

Акмал Шораҳмедов: "ОЧЛ гуруҳ босқичи бизни бекорчиликдан қутқариб қолди"

"Бунёдкор" - "Ал Жазира" (2:1) учрашувида ҳимояда ишончли ўйнаган Акмал Шораҳмедов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Бугун бундай ўйнаганимизнинг асосий сабаби стадионга келган мухлислар бўлди деб ўйлайман. Рақиб таркибида ким ўйнашидан қатъий назар мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ эди. Жамоамиз томонидан қўлланилган тактика, рақибни сафидаги юлдузларни стадион мухлислари "ютиб" юборди", - дейди Акмал Шораҳмедов.

- "Бунёдкор" "Ал Жазира"га қарши 2 ой тайёрланди. Рақиб бугун сиз кутган қайси жиҳатни намойиш эта олмади?

- Рақибнинг энг кучли чизиғи ҳужум эди. Агар ҳужумларини тўхтата олсак гол уришимизга ишонардик. Сабаби "Ал Жазира"нинг ҳимояси у қадар кучли эмас. Тактикани Вучинич ўйнайди деб тузгандик. Бугун унинг майдонга тушмагани бизга қўл келди. Осонроқ бўлди. Сабаби, Вучинчисиз жамоа бизга мос ўйин кўрсатди. Бундан ташқари бизда мавсум энди бошланмоқда, ўйнаш истаги жуда кучли эди.

- Танаффусга қадар гол ўтказмасдан чиқиб кетиш мумкин эди...
- Тўғри таъкидладингиз. Тайм охирида хатога йўл қўйдик. Биринчи бўлимни ўзимиз учун эрта тугатиб қўйганимиз қимматга тушди. Бундай гол ўтказиб юборган жамоа мағлубиятга учраши ҳам мумкин. Бироқ кийиниш хонасида йигитлар бир-бирларини қўллаб-қувватлашди. Бугун ғалаба қозониш истаги жуда кучли бўлди.

- Иккинчи бўлимда кўпроқ курашга киришдингиз. 80-дақиқада йиқилиб тушиб бўлса ҳам тўп учун курашавердингиз. Қаердан куч топдингиз? Гуруҳ босқичига чиқиш истаги шунчалик кучлимиди?

- Агар гуруҳ босқичига чиқа олмасак кўчада юра олмас эдик...Агар "Ал Жазира"ни юта олмасак бир йилни йўқотардик. Олий лигада фақат "Пахтакор" ва "Локомотив" каби рақибларга қарши ўйинларни кутардик холос. Бу ерда мукофот пуллари ёки бошқа нарса умуман роль ўйнамади. Ўйиндан аввал гуруҳга чиқсак, шунча пул оласизлар деган гап ҳам бўлмади. Ғурур учун ўйнадик.

- Демак жамоага гуруҳдаги 6та ўйин керак?
- Албатта, Ўзбекистоннинг тўртта клуби гуруҳда ўйнайди. Агар гуруҳдан чиқа олсак кейинги йилларда ОЧЛ учун тўғридан-тўғри 4та квота олишимиз мумкин. Энди чемпионатда тўртинчи ўрин учун ҳам кураш кечади.

- Сардор Рашидовнинг тақдири айнан ушбу ўйинга боғлиқ эди. Унинг жамоада қолиши қанчалик муҳим?
- Олдинда гуруҳ босқичининг 6та ўйини бор. Бу ўйинларда Сардор ўзини кўрсатса ёзда кучлироқ клубга ўтиши мумкин. Араб клубларига ўтгандан кўра "Бунёдкор"да ўйнагани яхши менимча. Биз ҳам унга Европада мавсум тугашини кутишини айтаяпмиз. Боиси давралар оралиғида улар кўп ҳам трансфер қилмайдилар. Ундан ташқари ҳар бир Европа чемпионати иштирокчиси биринчи даврадан кейин таркиби шакилланиб улгурган бўлади. Шунинг учун энг қулай фурсат бу ёз ойи.


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика