RU

Последние новости

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  2 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   4 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  6 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  17 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  23 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз" Новости

Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало бутун Навоий халқини ва мухлисларимизни ушбу ғалаба билан табриклайман. Ўтган тур "Сурхон" билан бўлган қийин учрашувдан сўнг тезда тикланиб бу баҳсга эътиборимизни қаратдик. Йигитларга раҳмат, ҳамма бор кучи билан ўйнаб ғалаба қозондик. "Бухоро"ни ўрганиб чиққандик, рақибнинг узун узатмалар билан ўйнашига тайёр эдик.

-  Охирги икки турдан бери Шаҳзод Раҳматуллаев барвақт захирага олинаётгандек.

- Бу тактика билан боғлиқ. Ҳозирги футболда айниқса марказий ярим ҳимоячилар катта ҳажмдаги ишни бажаради. Бу тоифадаги футболчилар 60-70 дақиқа ўйнаб, толиқиб қолишади. Бир ойлик танаффусда биз кўпроқ ўртани кучайтиришга ҳаракат қилдик. Шу боис ҳам Шаҳзод чарчаб қолгани учун бирмунча эрта захирага оляпмиз.

- Уйда ҳимоявий ўйин кўряпмиз. Бу ғалати эмасми?

- Учрашувни мухлис сифатида томоша қилганлар шундай ўйлаши мумкин. Лекин биз бир тўхтамга келиш учун маълум тактика устида иш олиб борамиз. Қайси томонимиз кучли бўлса, шундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир Европада ҳам топ клублар рақибни иккинчи ҳудудда кутиб қарши ҳужум бўйича ўйнаяпти. Биринчи таймда 7-8та имкониятга эга бўлиб битта гол урдик. Тўғри, иккинчи бўлимда вазият кам бўлгандир, лекин ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнамасак бўлмасди.

- Ўйиннинг охирги дақиқаларида захирадан футболчи майдонга тушишга тайёр турибди, лекин футболчилар тўпни майдон ташқарисига тепиб юбормасдан ҳужумга ўтишяпти. Захирадан тушиши керак бўлган ўйинчи эса қараб қоляпти. Ундан кўра тўпни тепиб юбориб ўша футболчининг майдонга тушишига имкон берган яхшимасми?

- Жамоа ҳужумга ўтганда ҳамманинг ўй-хаёли гол уришда бўлади. Бу ўринда ҳеч ким тўпни шунчаки тепиб юбормайди. Буни тўғри қабул қилиш керак, балки ўша вазият гол билан якунланиб қолса-чи.

- Бугун жамоангиз 4-3-2-1 схемасида ўйнади. Ҳаммаси яхши кўринди, фақат охирги пасни беришда камчиликлар кузатиляпти. Бу нима билан боғлиқ? 

- Бу саволни кўп мухлислар бермоқда. Жамоамизда уч нафар янги футболчи бор ва бугун уларнинг учаласи ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Булар - Ислом Кенжабоев, Шоҳрўз Норхонов ва Асрор Ғофуров. Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Янги футболчилар жамоага тўлиқ киришиб кетганидан кейин ҳаммаси яхши бўлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика