RU

Последние новости

22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  0 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  28 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  9 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 21:15Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  33 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  71 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  6 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0

Акбар Тўраев: "Ғалаба қозонишимизга ишонгандим" Новости

Акбар Тўраев: "Ғалаба қозонишимизга ишонгандим"

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин “қалдирғочлар” посбони Акбар Тўраевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:
- “Бунёдкор” курашувчан ва кўзлаган натижасини қайд эта оладиган клуб. Бизга ишонмаганлар кўп бўлди. Шахсан ўзим жамоамизнинг кучига ишониб, охирги дақиқаларгача ғалаба ҳақида ўйладим. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳужумчиларга ёрдам бериш учун олдингаям чиқишимга тўғри келди.

Ҳатто бурчак зарбаси тепилаётганда рақиб жарима майдончаси ичига ҳам бормоқчи эдим. Лекин мураббийларимиз кўрсатмаси билан ўз жойимда қолдим. Ўйлайманки, ҳақиқат қарор топди. Ушбу гуруҳда биз ва “Фулад” кейинги босқичга муносиб эди ва якунда бу ўз исботини топди. Аслини олганда Тошкентдаёқ “Ал-Жаиш”ни енгишимиз ва ҳолатимизни енгиллаштириб олишимиз керак эди. Дарвозабон сифатида мени ўсишимда жуда кўпчиликнинг меҳнати бор.

Мураббийларимиз машғулотларда, Хайрулла Каримов, Саҳоб Жўраев, Акмал Шораҳмедов сингари етакчиларимиз эса ўйин пайтида менга керакли маслаҳатларни бериб туришибди. Бугунги ғалаба таркибимиздаги ёш футболчилар учун катта тажриба берди. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда биз янада ғайратли ва шижоатли бўлиб ўйнаймиз, - дейди Акбар Тўраев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика