RU

Последние новости

11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  3 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  11 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  21 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4

Акбар Тўраев: "Чемпион бўлганимиздан хурсандмиз" Новости

Акбар Тўраев: "Чемпион бўлганимиздан хурсандмиз"

Ёшлар лигасининг 27-турида "Бунёдкор" жамоаси муддатдан аввал чемпионликка эришди.
Ҳикмат Эргашев бошчилигидаги ёш "қалдирғочлар" кетма-кет иккинчи йил лигада тенгсиз бўлишди. Биз бу мавсум "Бунёдкор" ёшлари сафида асосий посбон бўлган Акбар Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бу мавсум биз учун ажойиб ўтди. Ёшлар лигасида барча ўйинлар жанговор руҳда ўтиб келмоқда. Чемпионликка эришишда аввало бош мураббий Ҳикмат ака Эргашевнинг хиссаси катта деб биламан. Сабаби кўплаб ёш футболчиларга Ҳикмат ака худди отадек бўлиб қолган. Чемпион бўлганимиздан хурсандмиз.  

Аслида "Қизилқум" билан ўйндаёқ ғалаба қозониб чемпионликни нишонламоқчи эдик. Аммо ёшлар лигаси ҳам кутилмаган натижаларга бой.

"Бунёдкор" ёшлари сафида кўплаб қобилиятли футболчилар бор. Нуриддин Ҳасанов жамоа етакчиси сифатида ўзидан яхши таассурот қолдирди. Миржаҳон Мираҳмадов жамоа тўпурарига айланди. Ҳимоячи Георгий Погосов эса мавсумни яхши ўтказди.

Энг асосийси жамоа жуда аҳил, бунда бош мураббийнинг хиссаси катта", - дейди Акбар Тўраев.
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика