RU

Последние новости

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

Акбар Тўраев: "Биринчи даврадан сўнг жамоада қолиш ёки қолмаслигим ҳақида бир нарса дея олмайман" Новости

Акбар Тўраев: "Биринчи даврадан сўнг жамоада қолиш ёки қолмаслигим ҳақида бир нарса дея олмайман"

"Бунёдкор" - "Зоб Аҳан" (0:0) учрашувидан сўнг ўйинни захира ўриндиғида кузатган иқтидорли дарвозабон Акбар Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.


- Учрашувда тўлиқ устунлик биз томонда бўлди. Аммо "Зоб Аҳан" яхши қаршилик кўрсатди. Юзага келтирилган вазиятлардан фойдаланашимиз лозим эди. Худо хоҳласа Эронда бўладиган жавоб баҳсида ғалаба қозонамиз деган умиддамиз. Тўғри, жамоамиз ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги уй учрашувларида анчадан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бу нарса футболчиларнинг руҳияти билан боғлиқ эмас. Бу томонлама тайёргарлигимиз яхши даражада. Машғулотларда барча кўтаринки руҳ билан шуғулланади. Ўйлашимча, жамоамизга озгина омад етишмаяпти. Ҳали олдинда яна учта тур бор. Шундай охирига курашни давом эттирамиз ва бунинг учун бор кучимизни сарфлаймиз. Захирада қолиб кетаётганимга келадиган бўлсак, бу мураббийларнинг танлови. Улар Мурод ака Зуҳуровга ишонч билдиришмоқда. Лекин машғулотларда мен ҳам ўзимни кўрсатиш учун меҳнат қиляпман. Ҳар доим ўйинга тушишга тайёрман. Бу борада муаммо йўқ. Бизларда айни пайтда асосий таркиб ёки захира футболчиси деган тушунча йўқ. Ҳамма бир жамоа бўлиб бирлашган ва барча бир хил даражада меҳнат қилмоқда. Тўғри, ўйин амалиёти керак. Биринчи даврадан сўнг нима бўлишини вақт кўрсатади. Бу борада бир нарса дея олмайман. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика