RU

Последние новости

12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  4 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   14 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  19 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14

Акбар Исматуллаев Таиланднинг 7 карра чемпиони сафига қўшилди Новости

Акбар Исматуллаев Таиланднинг 7 карра чемпиони сафига қўшилди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Металлург" клуби ҳимоячиси Акбар Исматуллаев легионерга айланди.

Исматуллаев Таиланднинг 7 карра чемпиони "Бурирам" клуби билан шартнома тузди. Ўтган мавсумда "Бурирам" Таиланд чемпионатида кумуш медалларга эга чиқди.

"Бурирам Юнайтед" футбол клуби 1970 йилда ташкил топган. Уй ўйинларини 32600 томошабинга мўлжалланган "Чанг Арена" стадионида ўтказади. Бугунги кунда жамоани черногориялик мураббий Божидар Бандович бошқариб келмоқда. Клуб яқинда "Пахтакор"да ўйнаган исроиллик Гиди Канюк билан ҳам шартнома тузганди. Бундан ташқари хорватиялик Ренато Келич ва сербияик Марко Цепович каби легионерлар ҳам "Бурирам" сафига қўшилишди.

2012 йилда "Бурирам" сафида ўзбекистонлик Анвар Ражабов тўп тепган эди.

Таиланд чемпионатида 4та турдан кейин пандемия туфайли танаффус юзага келган. 5-тур ўйинлари 12-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу турда "Бурирам" "Бангкок Гласс" меҳмони бўлади.

Маълумот учун, Таиландда яна бир ҳамюртимиз Сардор Мирзаев ҳам тўп тепмоқда. У "Муангтонг Юнайтед"да ўйнамоқда.

Акбар Исматуллаев 2009-2017 йилларда "Пахтакор" клубида ўйнаган, 2018 йилдан буён "Металлург" сафида фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 5та ўйинда майдонга тушган.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика