RU

Последние новости

11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  0 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  1 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  3 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  1 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  12 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  8 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  4 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  13

Акбар Исматуллаев: "Бу йил қандай кучга эгалигимизни кўрсатдик" Новости

Акбар Исматуллаев: "Бу йил қандай кучга эгалигимизни кўрсатдик"

Чемпионат қаҳрамонлари билан бериб бораётган интервьюларимизнинг навбатдагисида ярим ҳимоячи Акбар Исматуллаев саволларимизга жавоб қайтарди.
- Акбар, оғир ўтган мавсумдан кейин чарчоқлар чиқиб улгурдими?
- Чемпионликка эришганимиз барча чарчоқни енгишга куч беради. 24 ноябрдан якка ҳолда машғулот ўтказишга киришдик. Мураббийлар тузиб берган дастур асосида енгил югуриш ва залда жисмоний машқларни бажаришни бошладик. 14 декабрдан жамоа билан яна йиғинда қатнашишимиз лозим. Унгача ҳам ўз устимизда ишлаб борамиз.

- Мавсум қандай таассурот қолдирди?
- Чемпионат бошланиши арафасида жамоадаги футболчилар билан бирга мавсумни соврин билан тугатишга аҳд қилгандик. Буни олий лигада уддалашга муваффақ бўлдик. Чемпионликни қўлга киритиш осон кечгани йўқ. Чунки бунинг учун мавсум мобайнида меҳнат қилдик. Ҳар бир ўйинни ўтказгач, кейинги баҳсга тайёрланишни бошлаб юборардик. Олтин медалларга эга чиқиб, мухлислар ва клуб раҳбариятига хурсандчилик улашдик. Бундан барчамиз хурсандмиз. Ўтган йили совринсиз қолгандик. Бу йил эса “Пахтакор"нинг қандай кучга эгалигини кўрсата олдик. Йил давомида бир текис ўйин намойиш қилдик.

- Кучлилардан ташқари яна қайси жамоаларнинг ўйини сизга маъқул келди?

- Қолган клубларнинг барча ўйинларини кузатмадим. Бизга қарши майдонга тушганлардан “Навбаҳор”, “Нефтчи” ва “Олмалиқ” жуда яхши таассурот қолдирди. Бу жамоалар билан учрашувлар осон ўтмади. Наманганда ҳам биз учун жуда муҳим баҳсда қийин ғалабани қўлга киритдик.

- “Пахтакор” ўтган йил билан солиштирганда қандай ўзгаришларга юз тутди?

- Бизда ижобий ўзгаришлар рўй берди. Буни олий лигада чемпионга айланганимиз ҳам кўрсатиб турибди. Майдон ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам барча футболчилар бир-бирига илиқ муносабатда бўлди. Жамоадаги муҳит яхшилангани бизга йил давомида қўл келди. Шунингдек, машғулотларда ишлаш ва ўйинни ташкил қилишда яхшироқ ишлай бошладик. Бунда менежеримиз Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабининг меҳнати катта бўлди. Жамоа ва клубдаги ҳар бир ходим ўз вазифасини яхши бажаргани сабабли биз 10-бор Ўзбекистон чемпионига айландик.

- “Пахтакор”нинг асосий таркибида майдонга тушаётган футболчилардан 7 нафари академиядан чиққан. Яна бир неча ўйинчи бунга яқин турибди. Ўйин давомида академияда тарбияланган футболчилар билан ҳаракатланишда қандайдир енгилликлар борми?
- Ҳа, жамоавий ўйинни тезроқ тушуниш ва уни шакллантириш осонроқ. Чунки академияда таҳсил олганлар жамоанинг услубини яхшироқ билади, тушунади. Бу йил асосий таркибда кўп ўйнаганлардан Кримец, Ҳошимов, Козак, Искандеров, Сергеев ва мен академияда тарбияланганмиз. Машарипов ҳам аста-секинлик билан асосий жамоада ўйнаб келяпти. Улар билан бир-биримизни тушунишда муаммолар учрамайди. Жамоанинг ўйин услубига кўникиш ҳам кўп вақтни олмайди. Академия “Пахтакор”га жуда яхши хизмат қиляпти. Ҳали кейинги мавсумларда таркибга яна бир қатор тарбияланувчилар келиб қўшилади.

 

Акбар ИСМАТУЛЛАЕВ

Туғилган санаси: 10.01.1991

Туғилган жойи: Тошкент шаҳри

Позицияси: ярим ҳимоячи

“Пахтакор”да 2010 йил Самарқандда “Динамо” билан учрашувда дебютини ўтказган. Олий лигада 87 учрашувда майдонга тушган.

Миллий терма жамоада 5 ўйинда қатнашган.

2 карра Ўзбекистон чемпиони (2012, 2014) ва 2011 йилги Ўзбекистон Кубоги соҳиби.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика