Акбар Абдурасулов: "Рақобат ҳамма жойда бор. "Динамо"ни ўзим танладим"
10 дек 2024 16:10
Новости
Акбар Абдурасулов: "Рақобат ҳамма жойда бор. "Динамо"ни ўзим танладим"
Самарқанднинг "Динамо" жамоаси кеча ўз сафига бир нечта футболчиларни жалб қилди.
Ўтган мавсумни "Олимпик"да ўтказган Акбар Абдурасулов энди Вадим Абрамов қўл остида тўп тепади. Унинг янги жамоага ўтиши ҳақидаги фикрларини тингладик.
"Динамо" "Олимпик" футболчисини ўз сафига қўшиб олди
"Динамо"ни ўзим танладим. Фикримча, яхши қарор қабул қилдим. Рақобат ҳамма жойда бор. Бундан қўрқиш керак эмас. Вадим Абрамов ёшлар билан яхши ишлайди. Бу ҳам танловимда муҳим рол ўйнади.
"Олимпик" катта тажриба ва трамплин бўлди. Мураббийлардан кўп нарса ўргандим. Барчаларига раҳмат айтиб қоламан",- дейди Акбар Абдурасулов.

Маълумот учун, футболчи ўтган мавсумда Суперлигада 19 та учрашувда майдонга тушди. Трансфермаркет портали унинг нархини 150 минг еврога баҳолаган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии