RU

Последние новости

00:46РПЛ. ЦСКА учта қизил карточка кўрсатилган Москва дербисида "Спартак"га мағлуб бўлди, Файзуллаев 63 дақиқа ўйнади  4 00:45А Серия. "Милан" "Монца" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:10Жамшид Саидов: "Дарвозамизга киритилган илк гол кулгули бўлди, иккинчисида эса тўпни ўз дарвозамизга киритиб қўйдик"  1 23:2436 ёшли Марсело клубсиз қолди  2 22:58Лига 1. "Ланс" меҳмонда ПСЖга минимал ҳисобда мағлуб бўлди, Ҳусанов 60-дақиқада қизил карточка олди  69 22:41Икарди Ванда билан қайта бирга бўлиш учун Аргентина чемпионатига қайтишга тайёр  8 22:00А Серия. "Ювентус" "Удинезе" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:57АПЛ. "Ливерпуль"дан камбэк, "Ман Сити" эса меҳмонда мағлубиятга учради  14 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  9 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  8 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5

"Аждарлар"нинг парвози давом этади Новости

"Аждарлар"нинг парвози давом этади

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби Осиё Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ўқувчилик йилларимизда, мақсадимиз билим олиш эмас, кўпроқ дарсдан амаллаб жуфтакни ростлаш бўлган кезларда бир ўқитувчимиз бўларди. Таърифлайдиган жиҳати ҳам бундай олиб қараганда, оддий инсон, ялтир-юлтур кийиниш нималигини билмайдиган, лекин халқ тили билан айтганда, калласи компьютер. Ўша оддийлиги туфайли ҳам барчанинг ҳурматига сазовор бўлган. "Насаф"ни ҳам ўша ўқитувчимга қиёслагим келди. Оддий вилоят клуби, қимматбаҳо ўйинчиларни жалб этмасдан, маҳаллий футболчилардан шаклланган жамоа туза олади ҳамда қониқарли натижага эриша олади. Шунингдек, клубга Қашқадарё вилоятидан бошқа ўлкалардаги футбол ишқибозлари ҳам ҳурмат бажо келтиришади. Иштирокини саралаш босқичидан бошлаган "Насаф" гуруҳ босқичида максимум вазифани бажарди. Биринчи ўринни сақлаб қолишга ўн дақиқа чидаб беришолмади холос. Нима бўлган тақдирда ҳам, кейинги босқич чипталари қўлга киритилди. Эндиги вазифа эса имкон қадар узоқроққа бориш.

Гуруҳ босқичида давомида Рўзиқул Бердиев тўрт хил тактика билан шогирдларини ўйинга тайёрлади. Улардан энг мақбули 4-3-3 тактикаси бўлиб, ушбу схема бўйича 3 ўйинда майдонга тушган "аждарлар" 2 ғалаба ва 1 дурангга эришди. Шунингдек, Бердиев икки ўйинда 3-5-2 ҳамда охирги турда 4-2-3-1 тактикасини синовдан ўтказиб кўрди.

Қаршиликлар "Ал Файсали"га қарши учрашувда яққол устунликка эга бўлишига қарамай, имконият бой бериб қўйилган бўлса, аксарият ўйинларда устунликга рақибга берган ҳолда "улоқ"ни илиб кетишди. 

"Ал Садд" - "Насаф" 1:1

Тўпни эгаллаш: 54-46

Зарбалар: 14-19

Аниқ зарба: 3-7

Ноаниқ зарба: 5-10

Блок қўйилган зарбалар: 6-2

Бурчак зарбаси: 4-5

Ҳужумлар: 113-86

Хавфли ҳужумлар: 66-66

ФОТОГАЛЕРЕЯ. ОЧЛ. "Ал Садд" - "Насаф" 1:1


"Насаф" - "Ал Виҳдат" 2:0

Тўпни эгаллаш: 50-50

Зарбалар: 20-11

Аниқ зарба: 6-2

Ноаниқ зарба: 8-8

Блок қўйилган зарбалар: 6-1

Бурчак зарбаси: 7-4

Ҳужумлар: 94-94

Хавфли ҳужумлар: 73-51

ФОТОГАЛЕРЕЯ. ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Виҳдат"


"Насаф" - "Ал Файсали" 0:1

Тўпни эгаллаш: 56-44

Зарбалар: 16-2

Аниқ зарба: 2-1

Ноаниқ зарба: 9-1

Блок қўйилган зарбалар: 5-0

Бурчак зарбаси: 6-3

Ҳужумлар: 91-71

Хавфли ҳужумлар: 84-43

ФОТОГАЛЕРЕЯ. ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Файсали" 0:1


"Ал Файсали" - "Насаф" 0:0

Тўпни эгаллаш: 40-60

Зарбалар: 2-11

Аниқ зарба: 1-3

Ноаниқ зарба: 1-7

Блок қўйилган зарбалар: 0-1

Бурчак зарбаси: 1-8

Ҳужумлар: 87-114

Хавфли ҳужумлар: 46-109

ФОТОГАЛЕРЕЯ. ОЧЛ. "Ал Файсали" - "Насаф" 0:0


"Насаф" - "Ал Садд" 3:1

Тўпни эгаллаш: 44-56

Зарбалар: 16-15

Аниқ зарба: 7-6

Ноаниқ зарба: 6-9

Блок қўйилган зарбалар: 5-0

Бурчак зарбаси: 3-0

Ҳужумлар: 79-84

Хавфли ҳужумлар: 59-69

ФОТОГАЛЕРЕЯ. ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Садд" 3:1


"Ал Виҳдат" - "Насаф" 2:2

Тўпни эгаллаш: 64-36

Зарбалар: 17-12

Аниқ зарба: 5-7

Ноаниқ зарба: 6-1

Блок қўйилган зарбалар: 6-4

Бурчак зарбаси: 3-5

Ҳужумлар: 97-73

Хавфли ҳужумлар: 62-56

ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Ал Вихдат" - "Насаф"



Энг яхши футболчи: Ҳусниддин Алиқулов

Марказий ҳимоячи гуруҳдаги барча ўйинларни тўлиқ ўтказди ҳамда ҳимоядаги хатти-ҳаракатлари билан ажралиб турди. Гарчи 23 ёшли футболчи ўз ҳисобига гол ёки ассист ёзиб қўймаган бўлса-да, яккакурашларда ютиб чиқиш бўйича клуб сафида энг яхши натижани қайд этди (65%). Алиқулов хавфни бартараф этиш бўйича ҳам юқори самарадорлик кўрсатган (69%).


Жамоа тўпурари: Марко Станоевич

Сербиялик марказий ярим ҳимоячи "Ал Виҳдат" клубини яхши кўриб қолди, боиси турнир давомидаги учта голининг барчасини айнан ушбу жамоа дарвозасига киритди. Бу голлар муҳим аҳамият касб этарди, дастлаб унинг дубли "аждарлар"га зафар олиб келган бўлса, сўнгги турда қимматли 1 очко олишини таъминлади. Шунингдек, 33 ёшли футболчи қаршиликлар таркибида энг кўп зарба муаллифига ҳам айланди. Оёғига келган тўпни тепавердими нима, хуллас унинг уринишлари сони 25 тага етиб қўйди. Шуларнинг 9 тасигина мўлжалга аниқ борган. Бундан ташқари, Станоевич "Насаф" сафидаги энг кўп пас берган футболчига ҳам айланган - 327 та, шулардан 86%и шерикларининг бутсаси дийдорлашган. Марко нафақат ҳужумда, балки ҳимоядаги ҳаракатлари билан ҳам мақтанишга арзийди. У рақибларидан нақ 23 марта тўпни олиб қўйган.


Кашфиёт: Акмал Мозговой

Ушбу номинацияга 2 та гол уриб, 1 ассист қайд этган Ҳусайн Норчаевни ҳам киритишимиз мумкин эди. Бироқ Ҳусайннинг бу натижаси биз учун янгилик эмас, қолаверса, у ҳужумчи ҳамда унинг вазифаси гол уриш. Мозговой эса ҳимояга кўпроқ ёрдам берадиган ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, ҳужумдаги шериги билан бир хил миқдорда рақиб дарвозабонларини ранжита олди. 23 ёшли футболчи ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бир текис ўйнади ҳамда барча учрашувларни тўлиқ ўтказди.


Дарвозабонлар

Мусобақадаги илк учрашувда "Насаф" дарвозасини Умиджон Эргашев қўриқлади. Ўша ўйинда унинг дарвозаси томон 3 та аниқ зарба йўлланди, шулардан бири дарвоза тўридан ўрин олди. Бироқ кейинги ўйинларда Рўзиқул Бердиев Абдувоҳид Неъматовни ушбу позицияга муносиб деб топди. Неъматов 5 ўйинда жами 43 бор ўққа тутилди, шулардан 15 таси мўлжалга етиб келди. Ушбу вазиятлардан 11 тасини 35 рақамли посбон бартараф этишнинг уддасидан чиққан бўлса, 4 та зарба олдида ожиз қолди. Умуман олганда, "аждарлар" парвозининг бардавом бўлишида дарвоза қўриқчиларининг ҳам ўрни беқиёс.

Қаршиликлар келгуси йилнинг февраль ойида ОЧЛ 1/8 финал босқичида Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу жамоа ҳақида ҳам муфассал маълумот беришга ҳаракат қиламиз. Унгач эса "Насаф"нинг янада юксалишини тилаб қоламиз. Исталган клубимизга уларни ўрнак қилиб кўрсатсак арзийди.

"Пахтакор" ОЧЛда қандай иштирок этди?

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика