Аҳроржон Иноятов: "Водийдан ғалаба билан қайтмоқчимиз"
03 апр 2016 14:51
Новости
Аҳроржон Иноятов: "Водийдан ғалаба билан қайтмоқчимиз"
Муборакнинг "Машъал-2" жамоаси сафарда Андижоннинг "Ўз Донг Жу"сига қарши майдонга чиқади. Ушбу учрашув олдидан жамоа футболчиси Аҳроржон Иноятов ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун бизга оғир ўйин бўлади. Биринчи турни сафарда лиганинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйин билан бошлаймиз. "Ўз Донг Жу" таркибида бир қатор маҳоратли футболчилар бор. Биз водийга фақат ғалаба учун келганмиз ва ғалаба қозониб қайтмоқчимиз. Бунинг учун жамоамизни имконияти етади. Таркиб ёш футболчилардан иборат бўлишига қарамай асосий таркиб билан тенгма-тенг ўйин кўрсатган эдик. Бу бизга ишонч бўлади. "Машъал-2" мавсумни аллақачон кубок ўйинлари билан бошлаб бўлган. Чемпионатда ҳам омадли юриш қилишни истаймиз" , - дейди Аҳроржон Иноятов.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии